ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Россияга нисбатан санкциялар босимининг натижаси дунёда очарчилик ва энергия танқислиги таҳдиди бўлди, бу гуманитар фалокатнинг олдини олиш зарур. Бу ҳақда “Ягона Россия” партияси раиси Дмитрий Медведев таъкидлади.“Ягона Россия”нинг “Геосиёсий беқарорлик шароитида халқаро хавфсизликнинг долзарб масалалари” конференциясида сўзлаган Медведев Россия кўп қутбли дунёни шакллантириш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга ошираётганини айтди.
Медведев Россия кўп қутбли дунёни шакллантириш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга ошираётганини айтди.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Россияга нисбатан санкциялар босимининг натижаси дунёда очарчилик ва энергия танқислиги таҳдиди бўлди, бу гуманитар фалокатнинг олдини олиш зарур. Бу ҳақда “Ягона Россия” партияси раиси Дмитрий Медведев таъкидлади.
“Ягона Россия”нинг “Геосиёсий беқарорлик шароитида халқаро хавфсизликнинг долзарб масалалари” конференциясида сўзлаган Медведев Россия кўп қутбли дунёни шакллантириш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга ошираётганини айтди.
“Шу билан бирга, биз коллектив Ғарб томонидан улкан санкциялар босимига дуч келяпмиз. Натижада дунёда очлик таҳдиди, энергия танқислиги ва бошқа сунъий муаммолар пайдо бўлди. Бизнинг умумий вазифамиз - бу воқеалар моҳиятан ундаётган гуманитар фалокатнинг олдини олиш, халқаро миқёсда ҳамкорликда ҳаракат қилиш учун янги ёндашувлар ва аниқ режаларни ишлаб чиқиш, биз ва янги авлодларга яхшироқ келажак қуриш учун курашда саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш”, - деди у.
Ғарб санкциялари
Россия Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус операцияни эълон қилганидан сўнг АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Чеклов чоралар биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга қаратилган. Кўплаб брендлар Россиядан чиқиб кетишди. Россиянинг хориждаги активлари музлатилди.
Кремль ушбу бу чораларни мисли кўрилмаган иқтисодий уруш деб атади, лекин воқеаларнинг бундай ривожланишига тайёр эканини билдирди.
Россия банки валюта бозорини барқарорлаштирди, дўст бўлмаган мамлакатларга газни рублда сотиш эълон қилинди.