Буюк Британияда тухум сотиш чекланиши мумкин – ОАВ

© Sputnik / Виталий БелоусовКуриные яйца, архивное фото
Куриные яйца, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2022
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, сотувчилар Польшадан тухум импорт қилишни бошлаш имкониятини кўриб чиқмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Буюк Британиянинг энг йирик супермаркетлари тақчиллик туфайли тухум сотишни чеклаши мумкин. Бу ҳақда “Sun” газетаси хабар берди.
Товар тақчиллигига сабаб парранда гриппининг навбатдаги тарқалиши ва ёз жазирамасида миллионлаб товуқларнинг нобуд бўлиши бўлган. Бундан ташқари, Украинадаги можаро бошланганидан кейин даромаднинг пасайиши туфайли кўплаб фермерлар саноатни тарк этмоқда.
Сотувчилар Польшадан тухум импорт қилишни бошлаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу қўшимча транспорт харажатлари ҳисобига маҳсулот нархининг ошишига олиб келиши кутилмоқда.
Буюк Британия бу ёзда жазирама тўлқинни бошдан кечирди. 19 июль куни ҳаво ҳарорати аввалги рекорд +38,7 даражани янгилади ва +40,3 даражага етди.
Октябрь ойида Буюк Британия Миллий статистика бюроси тухум нархи ўтган йилга нисбатан 23,2 фоизга ошганини кўрсатадиган маълумотларни эълон қилди.
Kantar консалтинг компанияси тадқиқотига кўра, Буюк Британияда озиқ-овқат инфляцияси рекорд даражадаги 14,7 фоизга етган.
Россия махсус ҳарбий операцияси бошланганидан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. Етказиб бериш занжирларининг узилиши Европа ва AҚШда ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди. Буюк Британияда яшаш нархининг ошиши миллионлаб уй хўжаликларига таъсир қилди.
Янгиликлар лентаси
0