Бугун ўзбекистонликлар ой тутилишига гувоҳ бўлишлари мумкин

© AP Photo / Ringo H.W. ChiuЛунное затмение в Калифорнии
Лунное затмение в Калифорнии  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2022
Oбуна бўлиш
Ой тутилишни энг узоқ вақт ва энг катта фазасига Андижон вилояти аҳолиси гувоҳ бўлиши мумкин. Андижонда тутилиш фазаси максимуми 78% бўлиб, давомийлиги 54 дақиқани ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Бугун Ер юзи аҳолиси қизиқарли астрономик ҳодисалардан бири – тўлиқ Ой тутилишини кузатишлари мумкин. Ўзбекистонда мазкур жараён 1 соатдан кўпроқ вақт давом этади, дея хабар бермоқда Ўзбекистон фанлар академияси.
Ой тутилишининг умумий давомийлиги 4 соатдан ортиқроқ бўлиб, тутилишнинг тўлиқ фазаси 1 соат 25 дақиқа тенг.
Мазкур жараён Ой чиқишидан аввал бошланади, шунинг учун Ўзбекистоннинг ҳамма ҳудудида тутилишнинг максимал фазази Ой уфқдан кўтарилганидан кейин бир неча дақиқа ўтиб кузатилади.

“Тошкент вақти билан Ой тутилиши 14:08 да бошланади ва 15:59 максимал фазага эришади. 16:41 да тўлиқ тўсилиш тугайди, бироқ қисман тутилиш давом этади. Ой тутилиши 17:49 ўтганда якунига етади”, дейилади хабарда.

Тошкентда 17:06 да Ой уфқдан кўтарилади ва бу вақтда Ой юзасининг 60 фоиздан кўпроқ қисми Ер соясида бўлади. 17:09 да қисман Ой тутилишининг максимал фазаси кузатилади.
Тошкент шаҳрида Ой тутилишининг умумий давомийлиги 43 дақиқани ташкил этади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида қисман Ой тутилиши жуда кичик фазада кузатилади. Навоий, Бухоро Самарқанд, Қарши, Жиззах ва Термиз ҳудудлари аҳолиши эса 25-35% тўсилиш гувоҳи бўлиши мумкин.
Тошкент, Гулистон, Фарғона, Наманган ва Андижон ҳудудларида эса тутилиш фазаси максимуми 50 дан 78% гача бўлади.
Ой тутилиши Ой горизонтдан кўтарилишидан аввал бошланган бўлади. Шунинг учун Ўзбекистоннинг аксарят ҳудудларида тутилишнинг максимал фазази Ой уфқдан кўтарилганидан кейин бир неча дақиқа ўтиб кузатилади.
Ушбу тутилишни энг узоқ вақт ва энг катта фазасига Андижон вилояти аҳолиси гувоҳ бўлиши мумкин. Андижонда тутилиш фазаси максимуми 78% бўлиб, давомийлиги 54 дақиқани ташкил этади.
Янгиликлар лентаси
0