Америкалик сиёсатшунос АҚШ Украинани қандай манипуляция қилаётганини тушунтирди

© AP Photo / Nariman El-MoftyФлаг США в Киеве. Архивное фото
Флаг США в Киеве. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2022
Oбуна бўлиш
Америкалик сиёсатшунос Барака АҚШ ва Буюк Британияни Украинани манипуляция қилишда айблади.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. АҚШ ва Буюк Британия Киевни манипуляция қилиб, Украинага нисбатан иккиюзламачилик сиёсатини олиб бормоқда. Бу ҳақида халқаро ҳуқуқ фаоли ва сиёсатшунос Ажаму Барака ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

“Буюк Британия ва АҚШ март ойида Украинага Россия билан можарога барҳам берувчи музокаралардан вос кечиши учун босим ўтказди. Аммо бугун, ойлар ва минглаб ҳаётлардан кейин, Қўшма Штатлар Украинани музокарага тайёрлигини кўрсатиш учун босим ўтказмоқда. Қўшма Штатлардан кўра ахлоқсизроқ давлат борми?", - деб сўради у.

Бу фикрга унинг обуначилари ҳам қўшилишди.
"Қўшма Штатлардан кўра ахлоқсизроқ давлат борми? Йўқ", - деб жавоб берди William Murphy.
"Йўқ, йўқ, улар буни давом эттирмоқчи", - деди Kashyap.
"Бу "босим"нинг бўлажак Конгресс сайловларига алоқаси борми? Сайловлар тугагач, одамларни яна курашга мажбур қиладими?" - дея савол қолдирди Mark Burton.
"Мен АҚШда туғилиб ўсганман ва бунга қўшиламан", - деб ёзган Gary R.
"Хўш, улар сотмоқчи бўлган қуролларини сотишади ва шунчаки пулларини ювишади", деб хулоса қилди apollon.
Янгиликлар лентаси
0