Россиялик олимлар қулупнай ва помидорни янгилигича сақловчи плёнка ўйлаб топишди

Клубника - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2022
Oбуна бўлиш
Янги узилган қулупнай ва помидор: Россияда нано ўрамлар ўйлаб топилди.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Россиялик олимлар қулупнай ва помидорни узоқ муддатга янгилигича сақлаб қолиш имконини берувчи қадоқлаш плёнкаларини ихтиро қилишди. Бу ҳақида РИА Новости хабар берди.
Қайд этилишича, бактерицид ва антифунгал хусусиятларга эга озиқ-овқат саноати учун ўрамлар Шимолий Кавказ Федерал университети олимлари томонидан яратилган. Уларнинг фикрича, бунга мис оксиди (СuO) нанозаррачаларини синтез қилишнинг янги усули туфайли эришилди.
Помидор, қулупнай ва пишлоқ намуналари плёнка остига қўйилиб, уларни кўпайтириш мақсадида сақлаш муддатини ўрганиш учун тезлаштирилган синов ўтказилди.
Олимларнинг таъкидлашича, ўзгартирилган қадоқдаги қулупнай ва помидор етти кундан кейин ўзининг янгилиги ва яхлитлигини сақлаб қолган. Бу эса маҳсулотларни сақлаш муддатини оширади.
Шимолий Кавказ федерал университети доценти Андрей Блиновнинг айтишича, турли усуллар билан синтез қилинган ва модификацияланган CuO нанозаррачалари фан ва техниканинг турли соҳаларида, жумладан, тиббиёт, электроника, қишлоқ хўжалиги ва қуёш энергиясида кенг қўлланилади.
“Тадқиқотчилар барқарорлаштирилган мис оксиди зарраларини синтез қилишнинг янги усулини таклиф қилишди, бу эса уларни озиқ-овқат саноатида қўллаш имконини беради. Энди бундай нанозаррачалар қадоқлаш материалининг полимер таркибига киради. Келгусида улардан янги турдаги қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиш режалаштирилган”, дейди у.
Нанопартикуллар юқори бактерицид ва баъзи антифунгал хусусиятларга эга. Тўғри шакл ва дисперсияни танлашда улар озиқ-овқат маҳсулоти ва ташқи муҳит ўртасида намлик, газлар ва эриган материалларнинг ҳаракати, шунингдек, механик шикастланишдан ҳимояланишга қарши тўсиқ яратади.
Олимлар, шунингдек, ишлаб чиқилган плёнкаларни келажакда озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлашда қўллаш мақсадида саноат апробациясини ўтказишни режалаштирмоқда.
CuO нанопартикулларини ишлаб чиқариш учун материалларнинг нархи 100 мл учун тахминан 17,3 рублни ташкил этиши ҳисоблаб чиқилган. Пленка ишлаб чиқариш нархи 1 квадрат метр учун тахминан 25 рублни ташкил қилади.
Маълумот учун, мис оксиди (СuO) яримўтказгич бўлиб, у бир қатор фойдали хусусиятларга эга: юқори ҳароратли суперўтказувчанлик, спин динамикаси ва корреляция эффектлари.
Янгиликлар лентаси
0