Россиялик ишлаб чиқарувчилар учар таксини сертификатлашни бошлади

© Sputnik / Сергей Мамонтов / Медиабанкка ўтишТестирование беспилотного автомобиля
Тестирование беспилотного автомобиля  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2022
Oбуна бўлиш
Биринчи тижорий рейслар 2025 йилда бошланиши режалаштирилган - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Россиялик ишлаб чиқувчилар Hover учувчисиз ҳаво таксисини фуқаролик самолёти сифатида ишлаб чиқаришни сертификатлаштирмоқда. Биринчи тижорий рейслар 2025 йилда бошланиши режалаштирилган. Бу ҳақида Hover стартапи бош директори Александр Атаманов РИА Новости агентлигига маълум қилди.
Александр Атамановнинг сўзларига кўра, ҳозирда Москва авиация институти мутахассислари билан биргаликда ҳаво таксисини фуқаролик самолёти сифатида ишлаб чиқилгани бўйича сертификатлаш устида ишланмоқда.

“Биз уни муваффақиятли якунлаш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаяпмиз. Сертификатлаш жараёни тез бўлмайди. Бироқ, биз, аввалгидек, ишончимиз комилки, 2025 йилга келиб, бизнинг ҳаво таксиларимиз тижорат мақсадларида фойдаланиш учун мавжуд бўлади", дейди у.

Шунингдек, у компания парвозлар хавфсизлиги параметрлари яхшиланган ҳаво транспортининг янги версияси устида иш олиб бораётганини қайд этди.
Маълумот учун, мазку компания 2019 йилдан буён дрон ишлаб чиқармоқда. Икки вертикал учиш ва қўниш аппарати 150 метр баландликка кўтарилиш ва соатига 200 километр тезликка чиқиш имкониятига эга. Унинг қуввати 40 дақиқага етади.
Янгиликлар лентаси
0