Россиядаги озиқ-овқат нархлари хорижликларни ҳайратда қолдирди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишПокупатели в очереди возле кассы
Покупатели в очереди возле кассы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2022
Oбуна бўлиш
Саккиз ойлик санкциялардан сўнг Россиядаги озиқ-овқат нархлари YouTube'нинг ғарбий фойдаланувчиларини ҳайратда қолдирди - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. YouTube'нинг хорижлик фойдаланувчилари мамлакат Ғарб санкциялари остида қолган саккиз ойдан кейин Россия супермаркетидаги нархлардан ҳайратда қолишди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу ҳақида австралиялик блогер Travelling with Russell видеосига изоҳ қолдиришган, дея хабар бермоқда РИА Новости.
Москвадаги гипермаркетлардан бирига ташриф буюрган австралиялик блогер ўз видеоси орқали маҳсулотларнинг кўплиги, шунингдек, уларнинг нархларини намойиш этди.
Блоггернинг таъкидлашича, кўплаб Ғарб брендлари Россияни тарк этган бўлса-да, уларнинг ўрнини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар муваффақиятли эгаллаб олишган.
Бу бўйича фойдаланувчилар видео остида 10мингга яқин изоҳ қолдиришган.
“Мен АҚШнинг Ўрта Ғарбий қисмида яшайман. Мен ҳеч қачон бундай йирик озиқ-овқат дўконини кўрмаганман!!! Бундан ташқари, нархлар! Барча нархларингиз паст! Ҳа, АҚШ санкциялари Россияга зарар келтирмаслигини анчадан бери биламан”, дейди Karen Brojakowski.
"Маҳсулотлар танлови ва уларнинг сифати ақл бовар қилмайдиган даражада", дейди #WorldClassChihuahuas.
“Март ойида ҳукуматга қарши оммавий ахборот воситалари дўконларда бўш жавонларни кўрсатди. Мен Мурманскга бордим ва супермаркетлар одатдагидек тўлдирилганлигини кўрдим. Нархлар оддий, бундан ташқари кўплаб чегирмалар бор”, деб ёзган Мурманск вилоятида туризм бизнеси билан шуғулланувчи 博才.
"Россияда дўконлардаги барча нархлар аллақачон солиқларни ўз ичига олади, шунинг учун сиз якуний нархни кўрасиз ва ҚҚС қўшишингиз шарт эмас", дейди Tony.
“Санкциялар энг кўп Европа халқига таъсир қилди, лекин коррупцион ҳукуматлар ўзларининг Wall Street хўжайинларининг оҳангига рақсга тушишади”, деб ёзади sylwek917 поляк тилида.
"Агар бизни ажратмоқчи бўлган сиёсатчилардан халос бўлсак, дунё анча яхши бўлар эди", деб хулоса қилди Knife Collector.
Эслатиб ўтамиз, Ғарб Украина туфайли Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, бу эса Европа ва Қўшма Штатларда электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди.
Янгиликлар лентаси
0