https://sputniknews.uz/20221107/putin-shu-hafta-g20-sammitida-ishtirok-etish-togrisida-qaror-qabul-qiladi-29781027.html
Путин шу ҳафта G20 саммитида иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилади
Путин шу ҳафта G20 саммитида иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилади
Sputnik Ўзбекистон
Қарор қабул қилинганда барчангизга хабар берамиз, деди Кремль матбуот котиби. 07.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-07T18:32+0500
2022-11-07T18:32+0500
2022-11-07T18:32+0500
россия
владимир путин
дмитрий песков
кремль
жо байден
индонезия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/05/28818190_0:48:3153:1821_1920x0_80_0_0_0ac5d3df320082e6721d5ee63508da01.jpg
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ҳафта охиригача G20 саммитида иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков таъкидлади.Путин октябрь ойи охирида тадбирда иштирок этишини истисно қилмаслигини айтди. Шу билан бирга, у саммитда Россия албатта юқори савияда иштирок этишини таъкидлади.Тадбирда AҚШ президенти Жо Байден ҳам иштирок этиши режалаштирилган. Шу билан бирга, Россия ва AҚШ раҳбарларининг расмий мулоқоти режалаштирилмаган. Путин октябрь ойи ўрталарида америкалик ҳамкасби билан музокаралар ўтказиш заруриятини кўрмаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, ҳозирда бундай мулоқот учун платформа мавжуд эмас.Ўз навбатида, Aмерика етакчиси G20 доирасида Россия президенти билан “учрашмоқчи эмаслигини” айтди.Сентябрь ойи охирида Жакарта Индонезия ҳукумати Россия раҳбарини қабул қилишга ҳозирлик кўраётганини маълум қилди. Таъкидланишича, ташриф давомида Путинга ҳамроҳлик қилиш сценарийси юқори даражада муҳокама қилинмоқда.G20 саммити 15-16 ноябрь кунлари Балида бўлиб ўтади.
индонезия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/05/28818190_142:0:2871:2047_1920x0_80_0_0_ed73701eacb02319e5802a3c797fef8a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, владимир путин, дмитрий песков, кремль, жо байден, индонезия
россия, владимир путин, дмитрий песков, кремль, жо байден, индонезия
Путин шу ҳафта G20 саммитида иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилади
Қарор қабул қилинганда барчангизга хабар берамиз, деди Кремль матбуот котиби.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ҳафта охиригача G20 саммитида иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков
таъкидлади.
“Хабардор қиламиз, қарор қабул қилинганда барчангизга хабар берамиз”, деди Кремль матбуот котиби.
Путин октябрь ойи охирида тадбирда иштирок этишини истисно қилмаслигини айтди. Шу билан бирга, у саммитда Россия албатта юқори савияда иштирок этишини таъкидлади.
Тадбирда AҚШ президенти Жо Байден ҳам иштирок этиши режалаштирилган. Шу билан бирга, Россия ва AҚШ раҳбарларининг расмий мулоқоти режалаштирилмаган. Путин октябрь ойи ўрталарида америкалик ҳамкасби билан музокаралар ўтказиш заруриятини кўрмаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, ҳозирда бундай мулоқот учун платформа мавжуд эмас.
Ўз навбатида, Aмерика етакчиси G20 доирасида Россия президенти билан “учрашмоқчи эмаслигини” айтди.
Сентябрь ойи охирида Жакарта Индонезия ҳукумати Россия раҳбарини қабул қилишга ҳозирлик кўраётганини маълум қилди. Таъкидланишича, ташриф давомида Путинга ҳамроҳлик қилиш сценарийси юқори даражада муҳокама қилинмоқда.
G20 саммити 15-16 ноябрь кунлари Балида бўлиб ўтади.