https://sputniknews.uz/20221107/pskem-gesi-qurilishi-uchun-pmc-pudratchiga-tender-elon-qilindi-29772444.html
Пскем ГЭСи қурилиши учун PMC пудратчига тендер эълон қилинди
Пскем ГЭСи қурилиши учун PMC пудратчига тендер эълон қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Пскем ГЭСнинг тўғони баландлиги 195 метр бўлади ва у Марказий Осиёдаги биринчи темир-бетон экранли гидроэлектростанцияга айланади. 07.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-07T12:19+0500
2022-11-07T12:19+0500
2022-11-07T13:23+0500
иқтисод
гэс
гэс қурилиши
тошкент вилояти
қурилиш
энергетика вазирлиги
энергетика
президент қарори
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/19/21521246_0:258:2727:1792_1920x0_80_0_0_6f3773cf782db96003b92b5ab880c340.jpg
ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Пскем ГЭСи қурилишини назорат қилувчи пудратчи ёллаш учун тендер савдоларини эълон қилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.Хабарда айтилишига кўра, вазирлик тўғон қурилишида илғор жаҳон тажрибасини қўллаш мақсадида PMC пудратчи ёллашга қарор қилган.Тендер шартларига кўра, PMC пудратчи қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:Тендерда иштирок этишни истаган компания Давлат харидлари саҳифасида кўрсатилган шартларга биноан ўз таклифини 20 ноябрь кечга қадар вазирликка тақдим этиши керак.Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти Бўстолиқ туманидаги Пскем дарёсида қуввати 400 МВт бўлган ГЭС қурилиши ҳақида 5253-сонли Президент Қарори 2021 йилнинг 4 октябрида имзоланган эди. 2021 йилнинг ноябрь ойида ГЭС қурилиши учун Пскем дарёси канали тўсиб қўйилган ва декабрь ойида эса қурилиш ишлари бошланган эди. Янги ГЭС ишга тушганидан сўнг электр энергия ишлаб чиқариш қуввати бўйича Чорвоқ ГЭСидан кейин иккинчи ўринда бўлади. Сув омбори 500 миллион куб метр сиғимга эга, истеъмолчиларга сувни тўғри етказиб беришни имконини беради.Лойиҳага 788 млн $ сарфлаш кўзда тутилган. Россиянинг “ВЭБ.РФ” ривожланиш корпорацияси қурилиш учун 75 млн $ кредит ажратди. Пскем ГЭСи 2026 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/19/21521246_0:2:2727:2047_1920x0_80_0_0_25700154cf44b781515e1bfbf45d9862.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, гэс, гэс қурилиши, тошкент вилояти, қурилиш, энергетика вазирлиги, энергетика, президент қарори
иқтисод, гэс, гэс қурилиши, тошкент вилояти, қурилиш, энергетика вазирлиги, энергетика, президент қарори
Пскем ГЭСи қурилиши учун PMC пудратчига тендер эълон қилинди
12:19 07.11.2022 (янгиланди: 13:23 07.11.2022) Пскем ГЭСнинг тўғони баландлиги 195 метр бўлади ва у Марказий Осиёдаги биринчи темир-бетон экранли гидроэлектростанцияга айланади.
ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Пскем ГЭСи қурилишини назорат қилувчи пудратчи ёллаш учун тендер савдоларини эълон қилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
хабар қилмоқда.
Хабарда айтилишига кўра, вазирлик тўғон қурилишида илғор жаҳон тажрибасини қўллаш мақсадида PMC пудратчи ёллашга қарор қилган.
PMC пудратчи - Project Management Contractor, тўғон қурилиши контракти устидан техник-технологик, молиявий, экологик жиҳатидан назорат ўрнатиб, гидротехник иншоотларнинг ва конструкцияларнинг хавфсизлиги ва ишончлилигини, қурилишининг юқори сифатини кафолатлайди.
Тендер шартларига кўра, PMC пудратчи қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Сўнгги 10 йил давомида қувватида 300МВтдан кам бўлмаган гидроэлектростанция лойиҳаларини бошқариш тажрибаси;
Шунга ўхшаш (Пском ГЭСи – таҳр.) табиий шароитларда қурилган шу каби ГЭСлар лойиҳаларни бошқариш тажрибаси;
Тендерда иштирок этиш учун 200 минг доллар гаров пули ёки банк гарантиясига эга бўлиши;
Шартнома бошланғич қиймати - 236 млрд. сўм ($ 21,2 млн.).
Тендерда иштирок этишни истаган компания Давлат харидлари саҳифасида кўрсатилган шартларга биноан ўз таклифини 20 ноябрь кечга қадар вазирликка тақдим этиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти Бўстолиқ туманидаги Пскем дарёсида қуввати 400 МВт бўлган ГЭС қурилиши ҳақида 5253-сонли Президент Қарори 2021 йилнинг 4 октябрида имзоланган эди. 2021 йилнинг ноябрь ойида ГЭС қурилиши учун Пскем дарёси канали тўсиб қўйилган ва декабрь ойида эса қурилиш ишлари бошланган эди.
Янги ГЭС ишга тушганидан сўнг электр энергия ишлаб чиқариш қуввати бўйича Чорвоқ ГЭСидан кейин иккинчи ўринда бўлади. Сув омбори 500 миллион куб метр сиғимга эга, истеъмолчиларга сувни тўғри етказиб беришни имконини беради.
Лойиҳага 788 млн $ сарфлаш кўзда тутилган. Россиянинг “ВЭБ.РФ” ривожланиш корпорацияси қурилиш учун 75 млн $ кредит ажратди. Пскем ГЭСи 2026 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.