Ўзбекистонлик дзюдочилар Бокудаги халқаро мусобақада 4 та медални қўлга киритишди

© Национальный олимпийский комитет УзбекистанаДиера Келдиерова на турнире "Большого шлема" по дзюдо в Абу-Даби.
Диера Келдиерова на турнире Большого шлема по дзюдо в Абу-Даби. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси Бокудаги “Катта дубулға” туркумига кирувчи навбатдаги мусобақада умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи навбатдаги мусобақа якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 4 та медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Мусобақанинг сўнгги кунида +100 кг вазн тоифаси финалида жаҳон рейтингининг амалдаги пешқадами тожикистонлик Темур Раҳимовга қарши баҳс олиб борган Алишер Юсупов имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль билан тақдирланди.
Шу вазн тоифасида курашган яна бир ўзбекистонлик Шоҳрух Бахтиёров эса бронза медали учун баҳсда финляндиялик Мартти Пумалайнендан устун келди.
Аввалроқ Диёра Келдиёрова (-52 кг) финал баҳсида мўғулистонлик Сосорбарам Лҳагвасурендан устун келиб, олтин медални қўлга киритган эди. Сита Қадамбоева (-52 кг) эса бронза медали учун кечган баҳсда полшалик Александра Калета устидан ғалаба қозонганди. Бу Қадамбоева учун “Катта дубулға” турнирларидаги илк медаль бўлди.
Шу тариқа, дунёнинг 61 давлати иштирок этган нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади.
Янгиликлар лентаси
0