Кучли шамол сабабли "Москва - Тошкент" парвози захира аэропортга йўналтирилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаСамолёт президента Узбекистана
Самолёт президента Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2022
Oбуна бўлиш
Авиация йўриқномаларида 6 м/с дан юқори шамол силжиш ҳодисаси ''ўта кучли'' гуруҳда тавсифланади.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. "Москва-Тошкент" йўналишидаги HY-602 рейси Boeing 787-8 самолёти Тошкент аэропортига қўна олмасдан, захира аэропорт - Навоийга жўнаб кетди.
Қайд этилишича, пойтахт устида ўта кучли шамол силжиш ҳодисаси лайнерни аэродромга қўниши учун тўсқинлик қилган. Юқори қатламларда турли булутлар оқимидаги силжиш кучи 8 м/с фарқлангани учун самолёт хавфсиз қўнишида муаммолар келтириб чиқаради.
Авиация йўриқномаларида 6 м/с дан юқори шамол силжиш ҳодисаси ''ўта кучли'' гуруҳда тавсифланади.
Янгиликлар лентаси
0