Ўн минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади

© Sputnik / Илья Наймушин / Медиабанкка ўтишПроизводство ювелирных изделий
Производство ювелирных изделий - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2022
Oбуна бўлиш
Биринчи декабрдан заргарлар ишлатадиган қимматбаҳо ва безак тошлари божхона тўловларидан озод қилинади.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда маълум қилинди.
Йиғилишда заргарликда ҳам имкониятлар жуда кенглиги, мамлакатимизда 300 миллион долларлик ички бозор борлиги таъкидланди. Бу талабни бемалол маҳаллий заргарлар қондириши мумкин.
Шу сабабли уларни қўллаб-қувватлаш учун 1 декабрдан бошлаб:
олтин ва кумушга кечиктириб тўлаш учун барча банклар ва Экспортни рағбатлантириш агентлиги кафолатлари қабул қилинади;
кафолат олиш имконияти якка тартибдаги заргарлар учун ҳам яратилади;
олтин, кумуш ва заргарлик учун зарур бошқа хом ашёларни қайта ишлаш учун вақтинча олиб кириш ва олиб чиқишда лицензия талаби бекор қилинади;
заргарлар ишлатадиган қимматбаҳо ва безак тошлари божхона тўловларидан озод қилинади;
- 10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади (ҳозир 5 минггача рухсат берилган).
Тегишли вилоятлар ҳокимларига Самарқанд, Бухоро ва Қўқон шаҳарларида заргарлик савдо ва ишлаб чиқариш мажмуаларини ишга тушириш топширилди.
Янгиликлар лентаси
0