Кекса ёшли йўловчилар учун чегирмалар эълон қилинди - Uzbekistan Airways

© Sputnik / Всеволод Тарасевич / Медиабанкка ўтишПожилой узбек в Самарканде. Узбекская ССР
Пожилой узбек в Самарканде. Узбекская ССР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2022
Oбуна бўлиш
Чегирма 60 ёшдан ошган эркаклар ҳамда 55 ёшдан юқори аёллар учун 30 ноябригача амал қилади.
ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. Кекса ёшли йўловчилар учун ноябрь ойида авиачипталарга 25 фоиз чегирма берилади. Бу ҳақида “Uzbekistan Airways” хабар қилмоқда.
"Ноябрь ойи “Кексалар туризми ойи” ҳисобланиши муносабат билан эконом-класс (К-класс ва ундан юқори) тарифларига 25 фоиз чегирмаларни тақдим этади", - дейилади хабарда.
Чегирма 60 ёшдан ошган эркаклар ҳамда 55 ёшдан юқори аёллар учун 2022 йилнинг 1 ноябридан 30 ноябригача амалга ошириладиган парвозларда амал қилади. Авиачипта харид қилиш жараёнида фуқароларнинг ёнида албатта паспорт ёки ID карта бўлиши лозим.
Чегирма “Uzbekistan Airways Sales” филиалида ёки авиакомпаниянинг Ўзбекистондаги агентлари томонидан тақдим этилади.
Янгиликлар лентаси
0