https://sputniknews.uz/20221107/jahon-turizm-tashkiloti-ozbekistonning-turizm-brendini-ilgari-surishda-yordam-beradi-29786012.html
Жаҳон туризм ташкилоти Ўзбекистоннинг туризм брендини илгари суришда ёрдам беради
Жаҳон туризм ташкилоти Ўзбекистоннинг туризм брендини илгари суришда ёрдам беради
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Жаҳон туризм ташкилоти бош котиби билан ҳамкорликни янада кенгайтиришни муҳокама қилди. 07.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-07T21:03+0500
2022-11-07T21:03+0500
2022-11-07T21:03+0500
туризм
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
жаҳон туризм ташкилоти (unwto)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/07/29781899_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_fd78e9da6588c98f1fbd09d89ff3f85e.jpg
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвилини қабул қилди.Учрашувда мамлакат ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ушбу нуфузли ихтисослашган ҳукуматлараро тузилмаси ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳокама қилинди.Таъкидланишича, кейинги йилларда шериклик сезиларли даражада фаоллашди. Бугунги кунда 2023 йилда Самарқанд шаҳрида UNWTO Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини ўтказишга биргаликда тайёргарлик кўрилмоқда.Суҳбатда Зураб Пололикашвили Ўзбекистонда замонавий туризм инфратузилмасини ривожлантириш, жумладан, ташқи ва ички туризм кўрсаткичларининг сифатли ўсишига хизмат қиладиган ишбилармонлик ташаббусларини амалга ошириш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган ислоҳотлар натижаларини юксак баҳолади.Мамлакат билан UNWTOўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш, унга Ўзбекистоннинг туризм брендини илгари суриш, самарали ахборот кампанияларини ўтказиш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, бошқа муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирларини киритишга келишиб олинди.Ўзбекистон 1993 йилдан буён UNWTO га аъзо. Мамлакатда унинг Буюк ипак йўли бўйича минтақавий офиси фаолият юритмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/07/29781899_73:0:1208:851_1920x0_80_0_0_e25ecae5416028300e9c33f89aa4e1dc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, жаҳон туризм ташкилоти (unwto)
туризм, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, жаҳон туризм ташкилоти (unwto)
Жаҳон туризм ташкилоти Ўзбекистоннинг туризм брендини илгари суришда ёрдам беради
Мирзиёев Жаҳон туризм ташкилоти бош котиби билан ҳамкорликни янада кенгайтиришни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвилини
қабул қилди. Учрашувда мамлакат ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ушбу нуфузли ихтисослашган ҳукуматлараро тузилмаси ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, кейинги йилларда шериклик сезиларли даражада фаоллашди. Бугунги кунда 2023 йилда Самарқанд шаҳрида UNWTO Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини ўтказишга биргаликда тайёргарлик кўрилмоқда.
Суҳбатда Зураб Пололикашвили Ўзбекистонда замонавий туризм инфратузилмасини ривожлантириш, жумладан, ташқи ва ички туризм кўрсаткичларининг сифатли ўсишига хизмат қиладиган ишбилармонлик ташаббусларини амалга ошириш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган ислоҳотлар натижаларини юксак баҳолади.
Мамлакат билан UNWTOўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш, унга Ўзбекистоннинг туризм брендини илгари суриш, самарали ахборот кампанияларини ўтказиш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, бошқа муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирларини киритишга келишиб олинди.
Ўзбекистон 1993 йилдан буён UNWTO га аъзо. Мамлакатда унинг Буюк ипак йўли бўйича минтақавий офиси фаолият юритмоқда.