https://sputniknews.uz/20221107/insoniyat-iqlimiy-jahannam-tomon-eldek-uchmoqda--guterrish-29785069.html
Инсоният иқлимий жаҳаннам томон елдек учмоқда – Гутерриш
Инсоният иқлимий жаҳаннам томон елдек учмоқда – Гутерриш
Sputnik Ўзбекистон
БМТ Бош котиби ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларни иқлим бўйича бирдамликка чақирди. 07.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-07T20:09+0500
2022-11-07T20:09+0500
2022-11-07T20:09+0500
дунёда
бмт
антониу гутерриш
иқлим ўзгариши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/559/14/5591473_0:21:2289:1309_1920x0_80_0_0_0d2b6377ba2a5c060b2030415975c0b2.jpg
ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби инсоният иқлим жаҳаннамига елдек шошилаётганини айтиб, ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларни иқлим бўйича бирдамлик пактини тузишга чақирди.Бу ҳақида Антониу Гутерриш Мисрда бўлиб ўтган COP27 иқлим конференциясининг очилишида сўзлаган нутқида айтиб ўтди. Бош котиб ушбу пактга кўра, барча давлатлар глобал исишни 1,5 даражада ушлаб туриш режасига мувофиқ, жорий ўн йилликда атмосферага чиқинди чиқаришни камайтириш учун қўшимча ҳаракатлар қилиши мумкин. Бундан ташқари, бой давлатлар ва халқаро молия институтлари ривожланаётган мамлакатларга қайта тикланадиган энергияга ўтишни тезлаштириш учун молиявий ва техник ёрдам беради.БМТ Бош котибининг таъкидлашича, пакт қазиб олинадиган ёқилғига қарамликни тугатиш ва кўмирда ишлайдиган электр станциялари қурилишини тўхтатиш, шунингдек, 2030 йилгача Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) мамлакатларида ва бошқа барча давлатларда 2040 йилгача тош кўмирдан фойдаланишни босқичма-босқич тўхтатишни ўз ичига олади. Бош котибга кўра, пакт барчани универсал, арзон ва барқарор энергия билан таъминлайди, ривожланган ва ривожланаётган иқтисодиётлар умумий стратегия атрофида бирлашади.“Икки йирик иқтисодий давлат – АҚШ ва Хитой ушбу пактни амалга ошириш учун кучларни бирлаштириш йўлида алоҳида масъулиятни зиммасига олади”, - дейди Бош котиб.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/559/14/5591473_170:0:2289:1589_1920x0_80_0_0_6b13266bf5bc69bd46e05563c62910c8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, бмт, антониу гутерриш, иқлим ўзгариши
дунёда, бмт, антониу гутерриш, иқлим ўзгариши
Инсоният иқлимий жаҳаннам томон елдек учмоқда – Гутерриш
БМТ Бош котиби ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларни иқлим бўйича бирдамликка чақирди.
ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби инсоният иқлим жаҳаннамига елдек шошилаётганини айтиб, ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларни иқлим бўйича бирдамлик пактини тузишга чақирди.
Бу ҳақида Антониу Гутерриш Мисрда бўлиб ўтган COP27 иқлим конференциясининг очилишида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
“Глобал ҳаво ҳарорати ўсишда давом этяпти. Ва бизнинг сайёрамиз иқлим хаосини қайтариб бўлмайдиган ҳолга келтирадиган кескин нуқтага яқинлашмоқда. Оёғимиз газ педалида бўлган ҳолда иқлим дўзахига олиб борадиган катта йўлдамиз. Шу сабабли, COP27 бошланишида мен ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасида тарихий пакт – Иқлим бирдамлиги пактини тузишга чақираман”, - дейди Гутерриш.
Бош котиб ушбу пактга кўра, барча давлатлар глобал исишни 1,5 даражада ушлаб туриш режасига мувофиқ, жорий ўн йилликда атмосферага чиқинди чиқаришни камайтириш учун қўшимча ҳаракатлар қилиши мумкин. Бундан ташқари, бой давлатлар ва халқаро молия институтлари ривожланаётган мамлакатларга қайта тикланадиган энергияга ўтишни тезлаштириш учун молиявий ва техник ёрдам беради.
БМТ Бош котибининг таъкидлашича, пакт қазиб олинадиган ёқилғига қарамликни тугатиш ва кўмирда ишлайдиган электр станциялари қурилишини тўхтатиш, шунингдек, 2030 йилгача Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) мамлакатларида ва бошқа барча давлатларда 2040 йилгача тош кўмирдан фойдаланишни босқичма-босқич тўхтатишни ўз ичига олади.
Бош котибга кўра, пакт барчани универсал, арзон ва барқарор энергия билан таъминлайди, ривожланган ва ривожланаётган иқтисодиётлар умумий стратегия атрофида бирлашади.
“Икки йирик иқтисодий давлат – АҚШ ва Хитой ушбу пактни амалга ошириш учун кучларни бирлаштириш йўлида алоҳида масъулиятни зиммасига олади”, - дейди Бош котиб.