https://sputniknews.uz/20221107/dubayda-35-qavatli-osmonopar-binoda-yongin-chiqdi---video-29773220.html
Дубайда 35 қаватли осмонўпар бинода ёнғин чиқди - видео
Дубайда 35 қаватли осмонўпар бинода ёнғин чиқди - видео
Sputnik Ўзбекистон
Ёнғин ичида қолган осмонўпар бино шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойи – дунёдаги энг баланд бино Бурж Халифа яқинида жойлашган. 07.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-07T12:51+0500
2022-11-07T12:51+0500
2022-11-07T12:51+0500
дунёда
дубай
ёнғин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/13/21849878_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_0d8a47c28df9bdf7c9bb860c11b1fa13.jpg
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Дубай марказидаги осмонўпар бинолардан бирида ёнғин юз берди. Аланга деярли барча 35 қаватни қамраб олди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ воқеа жойидан видеоларни эълон қилиб, хабар бермоқда. Аланга ичидаги бино араб оламининг йирик девелопери "Emaar" компаниясига тегишли. Кўп қаватли бино Даунтаун туманида, Дубайнинг асосий диққатга сазовор жойи – Бурж Халифа осмонўпар биносидан унчалик узоқ бўлмаган ерда жойлашган. Кадрлардан кўриниб турибдики, аланга бинони тўғри чизиқ бўйлаб қамраб олган. Айни пайтда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ. Ёнғин сабаблари ҳам номаълум. Гувоҳларнинг айтишича, ёнғин 7 ноябрь куни тунда бошланган. Бинода сигнализация ишламаган. Таъкидлаш керакки, Даунтаун – амирликдаги энг йирик қурилиш лойиҳаси ва бир вақтнинг ўзида шаҳарнинг энг кичик туманидир. Унда бутун дунёдан сайёҳларни жалб қиладиган диққатга сазовор иншоотлар жойлашган. Дунёдаги энг баланд бино Бурж Халифа, йирик "Dubai Mall" савдо маркази ҳамда дунёдаги энг катта куйлаб, рақсга тушувчи фавворалар шулар жумласидан.
дубай
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/13/21849878_272:0:1712:1080_1920x0_80_0_0_d0ac4af2745dc2b8e494468c87616750.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, дубай, ёнғин
Дубайда 35 қаватли осмонўпар бинода ёнғин чиқди - видео
Ёнғин ичида қолган осмонўпар бино шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойи – дунёдаги энг баланд бино Бурж Халифа яқинида жойлашган.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Дубай марказидаги осмонўпар бинолардан бирида ёнғин юз берди. Аланга деярли барча 35 қаватни қамраб олди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ воқеа жойидан видеоларни эълон қилиб, хабар бермоқда.
Аланга ичидаги бино араб оламининг йирик девелопери "Emaar" компаниясига тегишли. Кўп қаватли бино Даунтаун туманида, Дубайнинг асосий диққатга сазовор жойи – Бурж Халифа осмонўпар биносидан унчалик узоқ бўлмаган ерда жойлашган.
Кадрлардан кўриниб турибдики, аланга бинони тўғри чизиқ бўйлаб қамраб олган. Айни пайтда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ. Ёнғин сабаблари ҳам номаълум.
Гувоҳларнинг айтишича, ёнғин 7 ноябрь куни тунда бошланган. Бинода сигнализация ишламаган. Таъкидлаш керакки, Даунтаун – амирликдаги энг йирик қурилиш лойиҳаси ва бир вақтнинг ўзида шаҳарнинг энг кичик туманидир. Унда бутун дунёдан сайёҳларни жалб қиладиган диққатга сазовор иншоотлар жойлашган.
Дунёдаги энг баланд бино Бурж Халифа, йирик "Dubai Mall" савдо маркази ҳамда дунёдаги энг катта куйлаб, рақсга тушувчи фавворалар шулар жумласидан.