Белбоғли кураш: Ўзбекистон Жаҳон чемпионати ва Кубогида 36 та медаль қўлга киритди

© Спортни ривожлантириш вазирлиги Белбоғли кураш
Белбоғли кураш - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2022
Oбуна бўлиш
Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ЖЧда Ўзбекистон жамоаси 4та олтин, 5та кумуш ва 12та бронза медаллар қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар белбоғли кураш бўйича Жаҳон чемпионати ва Кубогида 36 та медаль қўлга киритишди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Россиянинг Қозон шаҳрида 1 ноябридан 6 ноябрига қадар белбоғли кураш бўйича 15-17 ёшли ўғил болалар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати ҳамда катталар ўртасида жаҳон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.
Унда 26та давлатдан 300 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди.
Олтин:
Феруза Собирова (43 кг.);
Қувончбек Эрмуҳаммедов (45 кг.);
Ясмина Содиқова (52 кг.);
Самандар Солиев (55 кг.).
Кумуш:
Жўрабек Мамадалиев (50 кг.);
Ўролбек Сарабеков (71 кг.);
Фотих Пўлатов (77 кг.);
Жавоҳирбек Нуъмонжонов ( +95 кг.);
Нилуфар Исоқова (+70 кг.).
Бронза:
Фозилбек Абдураҳматов (45 кг.);
Асадбек Икромов (60 кг.);
Муҳаммадқодир Каримжонов (65 кг.);
Қувончбек Азимов (71 кг.);
Шодилбек Шодилбеков (85 кг.);
Шохрухбек Шодаҳмадов, Нафрузбек Мамаюсупов (95 кг.);
Диёрбек Ёқубов (+95 кг.) Арофатхон Муҳамадова (48 кг.);
Гавҳар Абдусобирова (57 кг.);
Рўзихон Ғанижонова (63 кг.);
Меҳринисо Каримова (70 кг.).
Жаҳон чемпионати мусобақаси якунлангач, эркаклар ва аёллар ўртасида жаҳон кубоги бўйича беллашувлар ўтказилди.
Ушбу жаҳон кубоги мусобақасида ўзбекистонликлар классик йўналишда 1 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза медалини қўлга киритган бўлишса, эркин йўналишда 1 та кумуш 6 та бронзага эга чиқишди.
“Ташриф давомида Россия федерацияси Бошқирдистон Республикаси спорт вазирлиги билан ҳам ҳамкорлик доирасида келишувларга эришилди. Келишувга кўра, жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси таклифига мувофиқ, жорий йил ноябрь ойининг учинчи ўн кунлигида Бошқирдистон спорт вазири Руслан Хабибов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради”, дейилади хабарда.
© Спортни ривожлантириш вазирлиги Белбоғли кураш
Белбоғли кураш - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2022
Белбоғли кураш
Жаҳон кубогининг тантанали очилиш маросимида жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Абдухалилович Ғаниев ҳамда Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқуловга спортни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун Татаристон Республикаси спорт вазирлиги томонидан кўкрак нишони топширилди.
Янгиликлар лентаси
0