Азиз Абдуҳакимов ва Зураб Пололикашвили ўзбек мантиси ва грузин хинкалисини тайёрлашди

Oбуна бўлиш
UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвилининг "Амирсой"га ташрифи давомида кулинар беллашув ўтказилди - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвили ва Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов биргаликда миллий таомлар тайёрлашди.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизматининг Sputnik мухбирига маълум қилишича, UNWTO бош котиби Зураб Пололикашвилининг "Амирсой"га ташрифи давомида кулинар беллашув ўтказилди.
Унда Пололикашвили ва бош вазир ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов қатнашди. Зураб Пололикашвили грузин, Азиз Абдуҳакимов эса ўзбек миллий таомларини тайёрлаган.

“Азиз Абдуҳакимов ўзбек миллий таоми манти, Зураб Пололикашвили эса грузин таоми хинкали тайёрлади. Қадриятлари яқин икки миллатнинг таомлари ҳам бир-бирига ўхшайди”, - дея маълум қилди вазирлик матбуот хизмати.

Беллашув якунда дўстлик ғалаба қозонган.
Умуман олганда, грузин таомлари ҳам ўзбек миллий таомлари билан ўхшаш. Хинкали ўзбек мантисини эслатувчи таом бўлиб, манти буғда пиширилса, хинкали сувда қайнатиб пиширилади.
Эслатиб ўтамиз, UNWTO бош котиби Самарқандда бўлиб ўтган II Ўзбекистон иқтисодий форумида иштирок этиш мақсадида ташриф буюрган эди. "Амирсой" тоғ-чанғи курортида Пололикашвили иштирокида "Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича янги ташаббуслар" мавзусида муҳокама йиғилиши ўтказилди. У шунингдек, "Яшил макон" ташаббуси доирасида дарахт ўтқазиш тадбирида қатнашди.
© Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Зураб Пололикашвили ва Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Зураб Пололикашвили ва Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов - Sputnik Ўзбекистон
2/3
© Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Зураб Пололикашвили ва Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов - Sputnik Ўзбекистон
3/3
Янгиликлар лентаси
0