Aрманистон ва Озарбайжон бир-бирини чегарада ўқ узганликда айблади

© Sputnik / Aram NersesyanАрмянские военнослужащие на одной из позиций близ села Давид Бек в Сюникской области Армении
Армянские военнослужащие на одной из позиций близ села Давид Бек в Сюникской области Армении - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2022
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, Озарбайжон армияси бўлинмалари Арманистонга “адекват жавоб чораларини кўрган”.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Aрманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон Қуролли кучларини душанбага ўтар кечаси арманларнинг чегарадаги позицияларини ўққа тутганликда айблади, Боку ҳам қарама-қарши томоннинг Озарбайжон позицияларига қарши ўқотар қурол қўллаганини эълон қилди.

“6 ноябрдан 7 ноябрга ўтар кечаси Озарбайжон Қуролли кучлари бўлинмалари Aрманистон-Озарбайжон чегарасининг шарқий қисмида жойлашган арман позицияларига турли калибрли ўқотар қуроллардан ўт очди”, - дейилади Aрманистон Мудофаа вазирлиги сайтида.

Қайд этилишича, Арманистон томонидан йўқотишлар бўлмаган.

“Соат 08:00 (Тошкент вақти билан 09:00) ҳолатига кўра, фронтда вазият нисбатан барқарор”, - дейилади хабарда.

“6 ноябрь куни соат 19:35 дан 21:50 гача Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари Калбажар туманининг Моллабайрамли ва Базирхон аҳоли пунктлари йўналишида турли калибрли ўқотар қуроллардан Озарбайжон армиясининг позицияларини ўққа тутди”, - деб Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Озарбайжон армияси бўлинмалари “муносиб жавоб чораларини кўрган”.
Aрманистон ва Озарбайжон чегарасида вақти-вақти билан отишмалар бўлиб туради. Охирги жиддий кескинлашув 13 сентябрга ўтар кечаси содир бўлди. Ереваннинг маълум қилишича, Озарбайжон ҳарбийлари Aрманистоннинг чегарадош ҳудудларини артиллерия ва дронлардан ўққа тутган. Бу ҳудудларнинг Қорабоғга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Боку арман ҳарбийлари Озарбайжон қўшинларининг чегарадаги позицияларини ўққа тутгани, тўқнашув бўлганини маълум қилган. Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Aрманистонни тинчлик жараёнини бузиш ниятида айблади. Ҳар икки томон ўз ҳарбийлари орасида қурбонлар борлигини маълум қилди. Эрталаб томонлар ўт очишни тўхтатишга келишиб олди. Федерация Кенгаши халқаро қўмитаси раҳбари Григорий Карасиннинг РИA Новостига маълум қилишича, Aрманистон ва Озарбайжон чегарасида сулҳ Россиянинг саъй-ҳаракатлари, жумладан, Россия президенти Владимир Путин ва Aрманистон бош вазири Никол Пашинян ўртасидаги суҳбат ва Россия Ташқи ишлар вазирлигининг ишидан кейин эришилган.
Янгиликлар лентаси
0