https://sputniknews.uz/20221106/wp-aqsh-ukrainadan-rossiya-bilan-muzokaralarga-ochiq-ekanini-korsatishni-soramoqda--29751313.html
WP: АҚШ Украинадан Россия билан музокараларга очиқ эканини кўрсатишни сўрамоқда
WP: АҚШ Украинадан Россия билан музокараларга очиқ эканини кўрсатишни сўрамоқда
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ расмийлари Киевнинг музокаралардан расман бош тортгани айрим мамлакатларда можаронинг иқтисодиётга таъсиридан хавотир уйғотганини тан олишган. 06.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-06T14:47+0500
2022-11-06T14:47+0500
2023-04-05T18:41+0500
дунёда
украина
ақш
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0d/20889118_312:708:2694:2048_1920x0_80_0_0_e762a0da13ea31997fd07bdeca80198d.jpg
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украина раҳбариятини Россия билан музокарага очиқ эканини кўрсатишга чақирмоқда. “The Washington Post” (WP) газетаси манбаларига таянган ҳолда ёзмоқда.Аниқлик киритилишчиа, бу Украинани музокараларга ундаш истагини англатмайди, аксинча, Киев ҳукуматининг бошқа давлатлар томонидан қўллаб-қувватланишини таъминлашга уринишдир.АҚШ расмийлари Украина президенти Владимир Зеленскийнинг музокаралардан расман бош тортгани Европа, Африка ва Лотин Америкасидаги айрим мамлакатларда можаронинг иқтисодиётга таъсиридан хавотир уйғотганини тан олишган.4 октябрь куни Киев Москва билан музокаралардан расман бош тортди. Украина президенти Владимир Зеленский Украинанинг Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг Россия раҳбари Владимир Путин билан музокаралар ўтказишнинг иложи йўқлиги тўғрисидаги қарорини амалга киритди.Бу Россия президенти Владимир Путин 30 сентябрь куни Киевни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни бас қилиш ва музокаралар столига қайтишни чақирганидан кейин рўй берди. Россия ҳукумати можарони тинчлик йўли билан ҳал қилиш учун музокараларга тайёрлигини такрорлаб келади, Украина эса музокаралардан бош тортиб келмоқда.Россия-Украина музокаралариРоссия-Украина музокаралари 28 февралда, уруш бошлаганидан тўрт кун ўтиб ўтказила бошлади. Беларусда бир нечта учрашувлар бўлиб ўтди, кейин музокарачилар видео алоқа орқали мулоқотни давом эттирди. 10 март куни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган дипломатик форум доирасида Туркия Россия ва Украина Ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Дмитрий Кулебанинг учрашувини ташкил қилди. 29 март куни эса Истанбулда юзма-юз музокаралар бўлиб ўтди. Унинг якунлари бўйича Россия делегацияси Украина томонидан ўрганиб чиқиладиган ва мамлакат раҳбариятига етказиладиган аниқ шаклланган позиция ва таклифларни олди.Бироқ, кейинроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина музокаралар жараёнини секинлаштириш мақсадида ўз таклифларидан воз кечиб, кўплаб провокациялар яратаётганини айтди.Мавзуга оид:
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0d/20889118_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_35a36c37a06e33bd62d53b721001d838.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, украина, ақш, россия
дунёда, украина, ақш, россия
WP: АҚШ Украинадан Россия билан музокараларга очиқ эканини кўрсатишни сўрамоқда
14:47 06.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) АҚШ расмийлари Киевнинг музокаралардан расман бош тортгани айрим мамлакатларда можаронинг иқтисодиётга таъсиридан хавотир уйғотганини тан олишган.
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украина раҳбариятини Россия билан музокарага очиқ эканини кўрсатишга чақирмоқда. “The Washington Post” (WP) газетаси манбаларига таянган ҳолда
ёзмоқда. Аниқлик киритилишчиа, бу Украинани музокараларга ундаш истагини англатмайди, аксинча, Киев ҳукуматининг бошқа давлатлар томонидан қўллаб-қувватланишини таъминлашга уринишдир.
АҚШ расмийлари Украина президенти Владимир Зеленскийнинг музокаралардан расман бош тортгани Европа, Африка ва Лотин Америкасидаги айрим мамлакатларда можаронинг иқтисодиётга таъсиридан хавотир уйғотганини тан олишган.
“Украинадан чарчаш баъзи ҳамкорларимиз учун ҳақиқий нарсадир”, — деган газета суҳбатдошларидан бири.
4 октябрь куни Киев Москва билан музокаралардан расман бош тортди. Украина президенти Владимир Зеленский Украинанинг Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг Россия раҳбари Владимир Путин билан музокаралар ўтказишнинг иложи йўқлиги тўғрисидаги қарорини амалга киритди.
Бу Россия президенти Владимир Путин 30 сентябрь куни Киевни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни бас қилиш ва
музокаралар столига қайтишни чақирганидан кейин рўй берди. Россия ҳукумати можарони тинчлик йўли билан ҳал қилиш учун музокараларга тайёрлигини такрорлаб келади, Украина эса музокаралардан бош тортиб келмоқда.
Россия-Украина музокаралари
Россия-Украина музокаралари 28 февралда, уруш бошлаганидан тўрт кун ўтиб ўтказила бошлади. Беларусда бир нечта учрашувлар
бўлиб ўтди, кейин музокарачилар видео алоқа орқали мулоқотни
давом эттирди. 10 март куни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган дипломатик форум доирасида Туркия Россия ва Украина Ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Дмитрий Кулебанинг учрашувини
ташкил қилди. 29 март куни эса Истанбулда юзма-юз музокаралар
бўлиб ўтди. Унинг якунлари бўйича Россия делегацияси Украина томонидан ўрганиб чиқиладиган ва мамлакат раҳбариятига етказиладиган аниқ шаклланган позиция ва таклифларни олди.
Бироқ, кейинроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина музокаралар жараёнини секинлаштириш мақсадида ўз таклифларидан воз кечиб, кўплаб провокациялар
яратаётганини айтди.