Термизда ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари йиғини бошланди – фото

Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, мазкур дала ўқув йиғинида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ҳаракатларни ташкил этишда эгаллаган билим ва кўникмалари мустаҳкамланади.
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз умумқўшин дала полигонида Қуруқликдаги қўшинлар ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаларининг машғулотлари бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Йиғиннинг очилиш маросимида ҳарбий округ Қуруқликдаги қўшинлар ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлими бошлиғи подполковник Дилмурод Шералиев иштирок этди. У қўшинларнинг жанговар тайёргарлик даражасини дунёнинг энг илғор армиялари билан тенглаштириш учун ҳарбий қисм ва муассасаларда барча моддий-техник асослар, ҳарбий хизматчиларга зарур шарт-шароитлар яратилганини қайд этди.
Шундан сўнг дастлаб йиғин иштирокчиларининг машғулотларга тайёргарлиги, хусусан, уларнинг қурол-яроқлари, юк қоплари, командирлик сумкалари ва ҳужжатлари кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, ҳарбий хизматчиларга махсус ва техник ҳамда жисмоний тайёргарлик жараёнларини янгича усулларда олиб бориш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Мазкур дала ўқув йиғинида ҳарбий хизматчилар мавжуд тажрибаларини янада мукаммаллаштириб, жанговар ҳаракатларни ташкил этишда эгаллаган билим ва кўникмаларини мустаҳкамлайди. Йиғин 16 ноябрга қадар давом этади.
© Мудофаа вазирлиги
Сурхондарёда ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаларининг машғулотлари бошланди - Sputnik Ўзбекистон
1/4
© Мудофаа вазирлиги
Сурхондарёда ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаларининг машғулотлари бошланди - Sputnik Ўзбекистон
2/4
© Мудофаа вазирлиги
Сурхондарёда ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаларининг машғулотлари бошланди - Sputnik Ўзбекистон
3/4
© Мудофаа вазирлиги
Сурхондарёда ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаларининг машғулотлари бошланди - Sputnik Ўзбекистон
4/4
Янгиликлар лентаси
0