https://sputniknews.uz/20221106/senat-saytini-osmirlar-emas-boshqa-fuqaro-buzib-kirgan--kiberxavfsizlik-markazi-29747836.html
Сенат сайтини ўсмирлар эмас, бошқа фуқаро бузиб кирган – Киберхавфсизлик маркази
Сенат сайтини ўсмирлар эмас, бошқа фуқаро бузиб кирган – Киберхавфсизлик маркази
Sputnik Ўзбекистон
Киберхавфсизлик маркази ёшлар киберҳужум учун қонунда жавобгарлик белгиланганини унутмасликлари кераклигини қайд этган. 06.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-06T10:23+0500
2022-11-06T10:23+0500
2022-11-06T10:23+0500
жамият
хакерлар
ўзбекистон олий мажлиси сенати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/08/21262552_0:219:2862:1829_1920x0_80_0_0_02084b440ac0b81941f85084f21ee369.jpg
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. 2 ноябрдаги киберҳужум натижасида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг расмий сайтига кириш бир муддат имконсиз бўлиб қолди. MY5 каналида эфирга узатилган лавҳада буни 14 ёшли йигитлар амалга оширгани маълум қилинди. ИИВнинг Киберхавфсизлик маркази эса буни инкор этиб, бу киберҳужумда аслида наманганлик фуқаронинг қўли борлигини маълум қилди.Қайд этилишича, киберҳужумни уюштирган шахс 3 ноябрь куни аниқланган.Шунингдек, у телевидение орқали ўзини “Marsh Golden” гуруҳининг бошлиғи деб таништирган боланинг аслида бу ишга умуман алоқаси бўлмаганини, бу гуруҳ эгаси ҳам, асосчиси ҳам ўзи эканини таъкидлаган.“Бу интервьюдаги ҳамма айтилган гаплар ёлғон. “MarshGolden”ни мен яратганман. телеграм канал ҳам менга тегишли, унинг админи ҳам менман”, - деди фуқаро.Наманганлик фуқаронинг сўзларига кўра, у бу ишларнинг ноқонуний эканини билмаган.Киберхавфсизлик маркази бу ҳужумлар жамият ва давлатга улкан зарарлар келтириши, инсонларнинг ижтимоий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлаган ва бу хатти-ҳаракатлар учун қонунда жазо кўзда тутилганини эслатган.Ҳозирда йиғилган далилий ашёлар юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида экспертиза гуруҳи тайинланган. Ҳолат юзасидан суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/08/21262552_67:0:2796:2047_1920x0_80_0_0_96d045f8c68d3e92f878610332c3ea91.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, хакерлар, ўзбекистон олий мажлиси сенати
жамият, хакерлар, ўзбекистон олий мажлиси сенати
Сенат сайтини ўсмирлар эмас, бошқа фуқаро бузиб кирган – Киберхавфсизлик маркази
Киберхавфсизлик маркази ёшлар киберҳужум учун қонунда жавобгарлик белгиланганини унутмасликлари кераклигини қайд этган.
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. 2 ноябрдаги киберҳужум натижасида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг расмий сайтига кириш бир муддат имконсиз
бўлиб қолди. MY5 каналида эфирга узатилган лавҳада буни 14 ёшли йигитлар амалга оширгани
маълум қилинди. ИИВнинг Киберхавфсизлик маркази эса буни инкор этиб, бу киберҳужумда аслида наманганлик фуқаронинг қўли борлигини маълум қилди.
Қайд этилишича, киберҳужумни уюштирган шахс 3 ноябрь куни аниқланган.
“Мен Наманган вилоятининг Норин туманида туғилганман. Бу ҳужумни 2 ноябрь куни тахминан соат 11:00 ларда бажардим. Шунчаки сайтнинг заифлигини кўрсатиб қўймоқчи эдим. 28 октабрь куни веб-сайтнинг эгаларига бу ҳақида репорт [огоҳлантириш] йўллаган, лекин жавоб келмади. Шу сабаб бу ишни амалга оширгим келди”, — дейди фуқаро.
Шунингдек, у телевидение орқали ўзини “Marsh Golden” гуруҳининг бошлиғи деб таништирган боланинг аслида бу ишга умуман алоқаси бўлмаганини, бу гуруҳ эгаси ҳам, асосчиси ҳам ўзи эканини таъкидлаган.
“Бу интервьюдаги ҳамма айтилган гаплар ёлғон. “MarshGolden”ни мен яратганман. телеграм канал ҳам менга тегишли, унинг админи ҳам менман”, - деди фуқаро.
Наманганлик фуқаронинг сўзларига кўра, у бу ишларнинг ноқонуний эканини билмаган.
“Мен буни ноқонуний эканини билмагандим.Соҳа ходимлари уйимизга келиб, буни тушунтиришди. Қилган ишимдан пушаймонман”, - дея афсус билдирди хакер.
Киберхавфсизлик маркази бу ҳужумлар жамият ва давлатга улкан зарарлар келтириши, инсонларнинг ижтимоий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлаган ва бу хатти-ҳаракатлар учун қонунда жазо кўзда тутилганини эслатган.
“Ахборот технологияларига қизиқиб таҳсил олаётган, ўзини бўлажак хакер қиёфасида кўраётган ёшлар бу ҳаракатлар учун қонунда жавобгарлик белгиланганини унутмасликлари керак”, - дейилади хабарда.
Ҳозирда йиғилган далилий ашёлар юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида экспертиза гуруҳи тайинланган. Ҳолат юзасидан суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.