https://sputniknews.uz/20221106/ozbekiston-va-rossiya-notarial-palatalari-ortasida-hamkorlik-memorandumi-imzolandi-29748534.html
Ўзбекистон ва Россия нотариал палаталари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Ўзбекистон ва Россия нотариал палаталари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Sputnik Ўзбекистон
Бундан ташқари, Москва шаҳар нотариал палатаси ва Ўзбекистон нотариал палатасининг Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамкорлик қилишга келишиб олди. 06.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-06T10:57+0500
2022-11-06T10:57+0500
2023-04-05T18:41+0500
сиёсат
ўзбекистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/06/29748213_0:0:531:299_1920x0_80_0_0_8c0716d8d6cafd16eda61b7a39983bb5.jpg
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Ўзбекистон нотариал палатаси ва Россия федерал нотариал палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.Ҳужжат Самарқанддаги “Нотариат фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро анжуман доирасида имзоланди. Бундан ташқари, Москва шаҳар нотариал палатаси ҳамда Ўзбекистон Нотариал палатасининг Самарқанд вилоят бошқармаси ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди.Анжуманда сўзга чиққанлар Ўзбекистонда нотариат соҳасида амалга оширилган инқилобий ўзгаришлар, ташкил этилганига 2 йилдан ошган Нотариал палатанинг эришган муваффақиятларини эътироф этишди.Томонлар ҳамкорлик доирасида самарали ишлар амалга оширилиши, бир-бирларидан ўрганиши лозим бўлган жиҳатлар мавжудлигини эътироф этдилар. Бундай ҳамкорликлар доирасида соҳани такомиллаштириш орқали фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатишнинг қулай ва шаффоф бўлишига эришиш эканлиги таъкидланди.“Биз атиги 3 йилга яқин муддатда фаолият юритаётган, шу билан биргаликда 30 йиллик тажрибага эга Россия Федерацияси хусусий нотариусларининг фаолиятига ҳам жорий қилса бўладиган янгиликлари бор Ўзбекистон Нотариал палатаси билан ҳамкорлик меморандуми имзолаганимиздан хурсандмиз”, — деди Россия федерал нотариал палатаси президенти Константин Корсик.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/06/29748213_33:0:513:360_1920x0_80_0_0_03326ab76e524f22aabc03863de3ec6a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, россия
сиёсат, ўзбекистон, россия
Ўзбекистон ва Россия нотариал палаталари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
10:57 06.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Бундан ташқари, Москва шаҳар нотариал палатаси ва Ўзбекистон нотариал палатасининг Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Ўзбекистон нотариал палатаси ва Россия федерал нотариал палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми
имзоланди. Ҳужжат Самарқанддаги “Нотариат фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро анжуман доирасида имзоланди. Бундан ташқари, Москва шаҳар нотариал палатаси ҳамда Ўзбекистон Нотариал палатасининг Самарқанд вилоят бошқармаси ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Анжуманда сўзга чиққанлар Ўзбекистонда нотариат соҳасида амалга оширилган инқилобий ўзгаришлар, ташкил этилганига 2 йилдан ошган Нотариал палатанинг эришган муваффақиятларини эътироф этишди.
Томонлар ҳамкорлик доирасида самарали ишлар амалга оширилиши, бир-бирларидан ўрганиши лозим бўлган жиҳатлар мавжудлигини эътироф этдилар. Бундай ҳамкорликлар доирасида соҳани такомиллаштириш орқали фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатишнинг қулай ва шаффоф бўлишига эришиш эканлиги таъкидланди.
“Биз атиги 3 йилга яқин муддатда фаолият юритаётган, шу билан биргаликда 30 йиллик тажрибага эга Россия Федерацияси хусусий нотариусларининг фаолиятига ҳам жорий қилса бўладиган янгиликлари бор Ўзбекистон Нотариал палатаси билан ҳамкорлик меморандуми имзолаганимиздан хурсандмиз”, — деди Россия федерал нотариал палатаси президенти Константин Корсик.