https://sputniknews.uz/20221106/oila-va-xotin-qizlarni-qollab-quvvatlash-jamgarmasi-qayta-tashkil-etildi-29750424.html
Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси қайта ташкил этилди
Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси қайта ташкил этилди
Sputnik Ўзбекистон
Жамғарманинг асосий мақсади хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат. 06.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-06T12:55+0500
2022-11-06T12:55+0500
2022-11-06T12:55+0500
жамият
хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/926/87/9268748_0:35:1200:710_1920x0_80_0_0_09045fcd6117f9b0be3a2bda4ffcb533.jpg
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Ҳукуматнинг 4 ноябрдаги қарори билан Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси сифатида қайта ташкил этилди.Жамғарманинг асосий мақсади хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш, оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда уларга кўмаклашиш ва рағбатлантиришдан иборат.Қуйидагилар жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:- Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ ҳар йили 300 млрд сўмгача бўлган микдорда Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;- вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар;- жисмоний ва юридик шахсларнинг домийлик хайриялари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;- қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/926/87/9268748_140:0:1038:673_1920x0_80_0_0_be9a38519cde710c3ce3efd00560adde.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси
жамият, хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси
Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси қайта ташкил этилди
Жамғарманинг асосий мақсади хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Ҳукуматнинг 4 ноябрдаги қарори билан Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси сифатида қайта
ташкил этилди. Жамғарманинг асосий мақсади хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш, оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда уларга кўмаклашиш ва рағбатлантиришдан иборат.
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини қайтармаслик шарти билан тўлаб бериш ҳам жамғарманинг асосий вазифаларидан бири.
Қуйидагилар жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
- Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ ҳар йили 300 млрд сўмгача бўлган микдорда Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
- вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг домийлик хайриялари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
- қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.