https://sputniknews.uz/20221106/moliyaviy-qoidabuzarlik-haqida-xabar-berganlar-mukofotlanishi-mumkin-29748984.html
Молиявий қоидабузарлик ҳақида хабар берганлар мукофотланиши мумкин
Молиявий қоидабузарлик ҳақида хабар берганлар мукофотланиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Давлат молиявий назорати соҳасида қоидабузарлик ҳақида хабар берганларни рағбатлантириш таклиф қилинмоқда. 06.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-06T11:31+0500
2022-11-06T11:31+0500
2022-11-06T11:31+0500
жамият
молия вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/05/24363521_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_eb06e05ac1f98f9394d15f2294c6012f.jpg
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда давлат молиявий назорати соҳасидаги қоидабузарлик ҳақида хабар берганларни рағбатлантириш таклиф қилинмоқда. Молия вазирлиги тегишли низом лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйган.Ҳужжатга кўра, давлат молиявий назорати объектларида маблағларнинг ва товар-моддий қийматликларнинг камомадига, ўзлаштиришга, талон-тарожликларга йўл қўйилиши ҳолатлари ҳақида “Давлат аудити” махсус дастури орқали хабар берган жисмоний шахсларга қуйидаги миқдорларда бир марталик пул мукофотлари тўланади:Мукофот пули ҳуқуқбузарликни содир этган шахслардан етказилган зарар ундирилгандан сўнг нақд пулсиз кўринишда, яъни шахснинг банк пластик картасига ўтказилади.Қоидабузарликлар ҳақида хабарларни Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясига юбориш керак бўлади. Бунинг учун ягона идентификация тизимида (One ID) рўйхатдан ўтган бўлиш керак.Ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахслар тўғрисидаги маълумотлар фақат Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан сақланади ва учинчи шахсларга ошкор этилмайди.Ҳужжат муҳокамаси 17 ноябрга қадар давом этади.Аввалроқ давлат органлари ва ташкилотларининг қоровуллик хизматлари ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлик учун мукофотланиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/05/24363521_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_68cdc035195c3ff2ac606e85092b5880.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, молия вазирлиги
Молиявий қоидабузарлик ҳақида хабар берганлар мукофотланиши мумкин
Давлат молиявий назорати соҳасида қоидабузарлик ҳақида хабар берганларни рағбатлантириш таклиф қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда давлат молиявий назорати соҳасидаги қоидабузарлик ҳақида хабар берганларни рағбатлантириш таклиф қилинмоқда. Молия вазирлиги тегишли низом лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига
қўйган. Ҳужжатга кўра, давлат молиявий назорати объектларида маблағларнинг ва товар-моддий қийматликларнинг камомадига, ўзлаштиришга, талон-тарожликларга йўл қўйилиши ҳолатлари ҳақида “Давлат аудити” махсус дастури орқали хабар берган жисмоний шахсларга қуйидаги миқдорларда бир марталик пул мукофотлари тўланади:
Базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 30-100 бараваригача зарар билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар бўйича – БҲМнинг 1 баравари миқдорида (ҳозир у 300 минг сўм);
БҲМнинг 100-300 бараваригача зарар билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар бўйича – БҲМнинг 2 баравари миқдорида;
БҲМнинг 300-500 бараваригача зарар билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар бўйича – БҲМнинг 3 баравари миқдорида;
БҲМнинг 500 бараваридан зиёд зарар билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар бўйича – БҲМнинг 4 баравари миқдорида.
Мукофот пули ҳуқуқбузарликни содир этган шахслардан етказилган зарар ундирилгандан сўнг нақд пулсиз кўринишда, яъни шахснинг банк пластик картасига ўтказилади.
Қоидабузарликлар ҳақида хабарларни Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясига юбориш керак бўлади. Бунинг учун ягона идентификация тизимида (One ID) рўйхатдан ўтган бўлиш керак.
Ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахслар тўғрисидаги маълумотлар фақат Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан сақланади ва учинчи шахсларга ошкор этилмайди.
Ҳужжат муҳокамаси 17 ноябрга қадар давом этади.
Аввалроқ давлат органлари ва ташкилотларининг қоровуллик хизматлари ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлик учун мукофотланиши мумкинлиги
хабар қилинган эди.