Ис газидан заҳарланганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2022
Oбуна бўлиш
Шифокор ис газидан заҳарланган беморга биринчи навбатда қандай ёрдам кўрсатиш кераклигини батафсил тушунтирди.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимов ис газидан заҳарланганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилиши ҳақида маълумот берди.
“Ис газидан жабрланган инсонга тезда биринчи ёрдам кўрсатиш керак, — дейди шифокор. — Сабаби бу пайтда бемор ҳаёти қил устида бўлиб, ҳар бир сония қадрли. Салгина эътиборсизлик салбий оқибатларга олиб келиши мумкин”.
Бунинг учун биринчи навбатда тез ёрдамга мурожаат қилиш, шифокор келгунига қадар жабрланувчини зудлик билан зарарланган ҳудуддан тоза ҳавога олиб чиқиш зарур.
Шунингдек, қуйидагиларни амалга ошириш тавсия этилади:
беморнинг қўл ва оёқларини кўтарган ҳолатда ётқизиш;
нафас олишига халақит берувчи тугмаларни ечиб, ёқани очиш, камарни бўшатиш;
жабрланувчининг ухлаб қолмаслигини назорат қилиш;
тил орқага кетиб қолишининг олдини олиш учун уни ёнбош билан ётқизиш;
нафасни стимуллаш, кўкрак қафасини артиш, оёқ ва қўлларни иситиш;
новшадил спирти ҳидлатиш;
ҳушига келган вақтида йиқилиб, жароҳатланмаслиги учун чоралар кўриш;
беморнинг ҳолати яхши бўлса, иссиқ чой ичириш;
оғир даражадаги заҳарланиш ҳолатларида жабрланувчига тиббиёт ходимлари келгунига қадар оғиздан оғизга нафас, юрак ёпиқ массажини бажариш.
“Унутманг, ис газидан заҳарланган одамни юргизиш мумкин эмас. Бемор кўринишидан қониқарли аҳволда бўлса ҳам, уни шифокор кўриши шарт. Сабаби ҳар доим ҳам касаллик белгиларига асосланиб, ҳақиқий заҳарланиш даражасини аниқлаб бўлмаслиги мумкин”, - дейди Алимов.
Газовая плита - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2022
Ис газининг кам миқдори ҳам организмни заҳарлаш учун етарли - мутахассис фикри
Янгиликлар лентаси
0