Бухорода 4 балли зилзила содир бўлди

© AFP 2023 / FREDERICK FLORINСейсмография, архивное фото
Сейсмография, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2022
Oбуна бўлиш
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотларига кўра, зилзила маркази Пешку тумани бўлган.
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Бугун соат 08:56 да Бухоро вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Зилзила маркази вилоятнинг Пешкутумани бўлган. Зилзила координаталари: 40,74 градус шимолий кенглик; 63,63 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 472 км жанубий-ғарбда.
Зилзиланинг республика ҳудудида сезилиш кучи:
- Пешку туманида 4 балл, 26 км;
- Шофиркон туманида 2-3 балл, 66 км;
- Конимех туманида 2 балл, 90 км;
- Жондор туманида 2 балл, 91 км;
- Ромитан туманида 2 балл, 95 км.
Янгиликлар лентаси
0