Россиянинг Ка-52 вертолётлари Украинада жанговар вазифаларни қандай бажармоқда

Oбуна бўлиш
Ка-52 вертолёти экипажи Украина Қуролли кучларининг таянч пункти ва зирҳли техникасини йўқ қилган.
Россия Мудофаа вазирлиги махсус операция ҳудудида қўлланилаётган Ка-52 разведкаси вертолётларининг жанговар ишлари акс этган видеони кўрсатди.
Таъкидланишича, вертолётлар колонналарга ҳамроҳлик қилиш, зирҳли техникани йўқ қилиш, десантчиларни бир жойдан бошқа жойга элтиш ва ҳарбий юкларни етказиб бериш каби вазифаларни бажармоқда.
Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.
Янгиликлар лентаси
0