https://sputniknews.uz/20221105/senat-saytini-buzib-kirganlar-14-yoshdagi-osmirlar-ekani-malum-boldi-29737026.html
Сенат сайтини бузиб кирганлар 14 ёшдаги ўсмирлар экани маълум бўлди
Сенат сайтини бузиб кирганлар 14 ёшдаги ўсмирлар экани маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Олий Мажлис Сенати сайтига киберҳужум уюштирганлар 6 киши бўлиб, уларнинг барчаси 14 ёшдаги ўсмирлар. 05.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-05T12:15+0500
2022-11-05T12:15+0500
2022-11-05T12:15+0500
жамият
ўзбекистон олий мажлиси сенати
интернет
киберҳужум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/03/23106237_0:159:3076:1889_1920x0_80_0_0_0b372f0a232397a68b2401a2d5980d48.jpg
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Сенат сайтини бузиб кирганлар 14 ёшдаги ўсмирлар экани маълум бўлдиМаълум бўлишича, Олий Мажлис Сенати сайтига киберҳужум уюштирганлар 6 киши бўлиб, уларнинг барчаси 14 ёшдаги ўсмирлар. Ёш ҳакерлар бунгача ҳам бир неча давлат органлари сайтларига, жумладан, Kundalik.com сайтига ҳам бузиб киришганини тан олишган.Ҳакерлар гуруҳи ўзини MarshGolden деб номлайди. My5 телеканалига берган интервьюсида жамоа етакчиси киберҳужумларни 2019 йилдан бошлаганини айтади.“Сайтларни бузишни 2019 йили Kundalik.com сайтидан бошлаганман. У пайтлар сайт анча заиф эди. Унга бузиб кириб, баҳоларимизни тўғрилаганмиз. Ўшандан кейин жамоа йиғиб иш бошлаганмиз”, дейди исми очиқланмаган ҳакер.Интервью давомида ёш ҳакер 2 ноябрь куни "Senat.uz" расмий сайтига ҳужумни ҳам ўзлари уюштирганини тан олган. Бу орқали улар мутасаддиларга сайтнинг хавфсизлик тизимидаги заифликни кўрсатиб қўймоқчи бўлишган.“2 ноябрь куни соат 11:00да сайтдаги заифлик ҳалигача бартараф этилмагани сабабли хавфсизлик тизимидаги камчиликларни кўрсатиб қўйиш мақсадида Сенат расмий сайтига киберҳужумни амалга оширдик. Бизда ҳали киберхавфсизлик ривожланмаган, шу сабабли дастурчилар сайтларни ишлаб чиқаётганда бу нарсага аҳамият қаратиши керак. Шунинг учун ҳам ҳали Ўзбекистон сайтларида заифликлар кўп. Агар шароит яратиб берилса, бизга қилинган харажатларни давлат учун ишлаб қоплардик”, дейди MarshGolden гуруҳи етакчиси.Эслатиб ўтамиз, 2 ноябрдаги киберҳужум натижасида Олий Мажлис Сенатининг расмий сайтига кириш бир муддат имконсиз бўлиб қолганди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/03/23106237_174:0:2903:2047_1920x0_80_0_0_b10af7574807a6003cd5a9125068acb8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон олий мажлиси сенати, интернет, киберҳужум
жамият, ўзбекистон олий мажлиси сенати, интернет, киберҳужум
Сенат сайтини бузиб кирганлар 14 ёшдаги ўсмирлар экани маълум бўлди
Олий Мажлис Сенати сайтига киберҳужум уюштирганлар 6 киши бўлиб, уларнинг барчаси 14 ёшдаги ўсмирлар.
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Сенат сайтини бузиб кирганлар 14 ёшдаги ўсмирлар экани маълум бўлди
Маълум бўлишича, Олий Мажлис Сенати сайтига киберҳужум уюштирганлар 6 киши бўлиб, уларнинг барчаси 14 ёшдаги ўсмирлар. Ёш ҳакерлар бунгача ҳам бир неча давлат органлари сайтларига, жумладан, Kundalik.com сайтига ҳам бузиб киришганини тан олишган.
Ҳакерлар гуруҳи ўзини MarshGolden деб номлайди. My5 телеканалига берган интервьюсида жамоа етакчиси киберҳужумларни 2019 йилдан бошлаганини
айтади.
“Сайтларни бузишни 2019 йили Kundalik.com сайтидан бошлаганман. У пайтлар сайт анча заиф эди. Унга бузиб кириб, баҳоларимизни тўғрилаганмиз. Ўшандан кейин жамоа йиғиб иш бошлаганмиз”, дейди исми очиқланмаган ҳакер.
Интервью давомида ёш ҳакер 2 ноябрь куни "Senat.uz" расмий сайтига ҳужумни ҳам ўзлари уюштирганини тан олган. Бу орқали улар мутасаддиларга сайтнинг хавфсизлик тизимидаги заифликни кўрсатиб қўймоқчи бўлишган.
“2 ноябрь куни соат 11:00да сайтдаги заифлик ҳалигача бартараф этилмагани сабабли хавфсизлик тизимидаги камчиликларни кўрсатиб қўйиш мақсадида Сенат расмий сайтига киберҳужумни амалга оширдик. Бизда ҳали киберхавфсизлик ривожланмаган, шу сабабли дастурчилар сайтларни ишлаб чиқаётганда бу нарсага аҳамият қаратиши керак. Шунинг учун ҳам ҳали Ўзбекистон сайтларида заифликлар кўп. Агар шароит яратиб берилса, бизга қилинган харажатларни давлат учун ишлаб қоплардик”, дейди MarshGolden гуруҳи етакчиси.
Эслатиб ўтамиз, 2 ноябрдаги киберҳужум натижасида Олий Мажлис Сенатининг расмий сайтига кириш бир муддат имконсиз бўлиб қолганди.