https://sputniknews.uz/20221105/rossiya-garbni-rosselxozbankga-nisbatan-sanktsiyalarni-bekor-qilishga-chaqirdi--oav---29736107.html
Россия Ғарбни Россельхозбанкга нисбатан санкцияларни бекор қилишга чақирди – ОАВ
Россия Ғарбни Россельхозбанкга нисбатан санкцияларни бекор қилишга чақирди – ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Россия Ғарбни Россельхозбанкга нисбатан санкцияларни бекор қилишга чақирди – ОАВ
2022-11-05T13:13+0500
2022-11-05T13:13+0500
2023-04-05T18:41+0500
дунёда
украина
европа иттифоқи
туркия
бмт
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/15/28423980_0:100:3287:1948_1920x0_80_0_0_91bdc263fd3d124d933978b21afa5bf2.jpg
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Россия Ғарбни Россия ғалласини экспорт қилишни осонлаштириш учун Россельхозбанкдан санкцияларни бекор қилишга чақирди. Бу ҳақда “Reuters” манбаларига асосан хабар берган.Мақолада таъкидланишича, бу кредит ташкилотига Россия ғалласи ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари учун тўловларни қайта ишлаш имконини беради.БМТдаги агентлик манбасининг айтишича, ташаббус Европа Иттифоқи ва бошқа томонлар вакиллари билан муҳокама қилинмоқда.Истанбулда 22 июль куни Россия маҳсулотлари экспортига чекловларни бекор қилиш ва Украина ғалласини экспорт қилишда Россиянинг ёрдами бўйича кўп томонлама битимлар имзоланди. Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан имзоланган келишув ғалла, озиқ-овқат ва ўғитларни Қора денгиз орқали учта портдан экспорт қилишни назарда тутади.Путин сентябрь ойи бошида Украина ғалласининг кўп қисмини муҳтож Aфрика давлатлари эмас, балки Ғарб қабул қилишига эътибор қаратди. Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензянинг таъкидлашича, Россия озиқ-овқат ва ўғитларини экспорт қилиш бўйича “маҳсулот келишуви”нинг бир қисми ишламаяпти. Унинг сўзларига кўра, шу сабабли шартномани бекор қилиш истисно қилинмайди. Шартнома муддати 19 ноябрда тугайди.Ўтган ҳафта охирида, Киев Севастополда рус кемаларига теракт уюштирганидан сўнг, Москва ғалла бўйича келишувда иштирок этишни тўхтатди, бироқ Туркия билан музокаралар олиб боргач ва Украинадан ёзма кафолатлар олгач, келишувни амалга оширишга қайтди.
украина
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/15/28423980_277:0:3008:2048_1920x0_80_0_0_544762b8e79bd66218d1c5110590e8de.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия ғарбни россельхозбанкга нисбатан санкцияларни бекор қилишга чақирди – оав
россия ғарбни россельхозбанкга нисбатан санкцияларни бекор қилишга чақирди – оав
Россия Ғарбни Россельхозбанкга нисбатан санкцияларни бекор қилишга чақирди – ОАВ
13:13 05.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Россия Ғарб давлатларидан Россельхозбанкга корреспондент банклар билан муносабатларни тиклашга рухсат беришни сўради, дейилади хабарда.
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Россия Ғарбни Россия ғалласини экспорт қилишни осонлаштириш учун Россельхозбанкдан санкцияларни бекор қилишга чақирди. Бу ҳақда “Reuters” манбаларига асосан хабар
берган.
“Россия Ғарб давлатларидан давлат кредитори Россельхозбанкга санкцияларга қарамай, корреспондент банклар билан муносабатларини тиклашга рухсат беришни сўради”, дейилади хабарда.
Мақолада таъкидланишича, бу кредит ташкилотига Россия ғалласи ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари учун тўловларни қайта ишлаш имконини беради.
БМТдаги агентлик манбасининг айтишича, ташаббус Европа Иттифоқи ва бошқа томонлар вакиллари билан муҳокама қилинмоқда.
Истанбулда 22 июль куни Россия маҳсулотлари экспортига чекловларни бекор қилиш ва Украина ғалласини экспорт қилишда Россиянинг ёрдами бўйича кўп томонлама битимлар имзоланди. Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан имзоланган келишув ғалла, озиқ-овқат ва ўғитларни Қора денгиз орқали учта портдан экспорт қилишни назарда тутади.
Путин сентябрь ойи бошида Украина ғалласининг кўп қисмини муҳтож Aфрика давлатлари эмас, балки Ғарб қабул қилишига эътибор қаратди. Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензянинг таъкидлашича, Россия озиқ-овқат ва ўғитларини экспорт қилиш бўйича “маҳсулот келишуви”нинг бир қисми ишламаяпти. Унинг сўзларига кўра, шу сабабли шартномани бекор қилиш истисно қилинмайди. Шартнома муддати 19 ноябрда тугайди.
Ўтган ҳафта охирида, Киев Севастополда рус кемаларига теракт уюштирганидан сўнг, Москва ғалла бўйича келишувда иштирок этишни тўхтатди, бироқ Туркия билан музокаралар олиб боргач ва Украинадан ёзма кафолатлар олгач, келишувни амалга оширишга қайтди.