https://sputniknews.uz/20221104/ukrainalik-qochqinlar-evropada-norozilik-keltirib-chiqaryapti--nyt--29724294.html
Украиналик қочқинлар Европада норозилик келтириб чиқаряпти – NYT
Украиналик қочқинлар Европада норозилик келтириб чиқаряпти – NYT
Sputnik Ўзбекистон
Украиналик қочқинлар Европада норозилик келтириб чиқаряпти – NYT
2022-11-04T15:38+0500
2022-11-04T15:38+0500
2022-11-04T15:38+0500
дунёда
европа
украина
афғонистон
сурия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1b/29508673_0:210:2899:1840_1920x0_80_0_0_77de197933e6a93c9c15e6a82dbc72cc.jpg
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Украина ва бошқа мамлакатлардан келган қочқинлар ўртасидаги ҳуқуқ тенгсизлиги Европада норозилик ва можароларни келтириб чиқарди, деб ёзмоқда “The New York Times”.Нашрнинг қўшимча қилишича, украиналиклар оқими туфайли “инқироз юки давлатлар ўртасида ҳам, қочқинларнинг ўзлари ўртасида ҳам тенг тақсимланмаган”. Европага қочган Aфғонистон ва Сурия фуқаролари “ҳозирги миграция инқирозининг тўлиқ оғирлигини ҳис қилмоқда”.Газета Aфғонистондан келган Башармал Муҳаммадий ҳақида ҳикоя қилади. У Бельгия қироллик саройи яқинида яна етти нафар афғон билан бирга картон қутиларда ўтириб, бетон зинапоя остида яшайди.Мақолада қайд этилишича, айрим немис раҳбарлари қочоқлар инқирози иқтисодий муаммолар билан бирга кундалик ҳаётда қанчалик кўп сезилса, бу миграцияга қарши кескинликни кучайтиради, деб қўрқади.Россия Донбассни ҳимоя қилиш учун махсус ҳарбий операция бошлаганидан сўнг, Ғарб унга қарши санкциялар киритди, бу эса AҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқининг барча давлатлари иқтисодиётига жиддий зарба бериб, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлди.Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси расмий маълумотларига кўра, 24 февралдан 5 июлгача Украинани 8,8 миллионга яқин одам тарк этган.
европа
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1b/29508673_83:0:2814:2048_1920x0_80_0_0_b671ca59d4791230d3bd231aa13866b1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украиналик қочқинлар европада норозилик келтириб чиқаряпти – nyt
украиналик қочқинлар европада норозилик келтириб чиқаряпти – nyt
Украиналик қочқинлар Европада норозилик келтириб чиқаряпти – NYT
Европага украиналиклар оқими туфайли “инқироз юки давлатлар ўртасида ҳам, қочқинларнинг ўзлари ўртасида ҳам тенг тақсимланмаган”, дейилади хабарда.
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Украина ва бошқа мамлакатлардан келган қочқинлар ўртасидаги ҳуқуқ тенгсизлиги Европада норозилик ва можароларни келтириб чиқарди, деб
ёзмоқда “The New York Times”.
“Европа украиналикларга автоматик равишда яшаш учун рухсатнома ва визалар бергани боис, улар қочқинлар учун уй-жой олиш ва хизмат кўрсатишда биринчи ўринда. Баъзи жойларда яшаш шароити ноқулай, бошқа мамлакатлардан бошпана олишга муҳтожлар эса гавжум қабул марказларига йиғилмоқда”, дейилади мақолада.
Нашрнинг қўшимча қилишича, украиналиклар оқими туфайли “инқироз юки давлатлар ўртасида ҳам, қочқинларнинг ўзлари ўртасида ҳам тенг тақсимланмаган”. Европага қочган Aфғонистон ва Сурия фуқаролари “ҳозирги миграция инқирозининг тўлиқ оғирлигини ҳис қилмоқда”.
Газета Aфғонистондан келган Башармал Муҳаммадий ҳақида ҳикоя қилади. У Бельгия қироллик саройи яқинида яна етти нафар афғон билан бирга картон қутиларда ўтириб, бетон зинапоя остида яшайди.
“Европада кўчада шундай яшайман деб ҳеч ўйламагандим. Мамлакатимиз 45 йилдан бери уруш ҳолатида, шу ерда яхши ҳаётга эришаман деб ўйлагандим”, дейди у.
Мақолада қайд этилишича, айрим немис раҳбарлари қочоқлар инқирози иқтисодий муаммолар билан бирга кундалик ҳаётда қанчалик кўп сезилса, бу миграцияга қарши кескинликни кучайтиради, деб қўрқади.
“Ҳатто бир пайтлар кутиб олинган украиналиклар ҳам ҳозир бироз норозилик уйғотмоқда”, дея хулоса қилади нашр.
Россия Донбассни ҳимоя қилиш учун махсус ҳарбий операция бошлаганидан сўнг, Ғарб унга қарши санкциялар киритди, бу эса AҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқининг барча давлатлари иқтисодиётига жиддий зарба бериб, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси расмий маълумотларига кўра, 24 февралдан 5 июлгача Украинани 8,8 миллионга яқин одам тарк этган.