https://sputniknews.uz/20221104/toshkentdagi-ayrim-maktab-oquvchilari-masofaviy-talimga-otkaziladi---xtv-29725239.html
Тошкентдаги айрим мактаб ўқувчилари масофавий таълимга ўтказилади - ХТВ
Тошкентдаги айрим мактаб ўқувчилари масофавий таълимга ўтказилади - ХТВ
Sputnik Ўзбекистон
Масофавий таълим жараёнида Тошкент шаҳар мактабларида таҳсил олаётган 60 нафар 7-синф ўқувчиси ота-оналар ва ўқувчиларнинг ўз ихтиёрига асосан саралаб олинади... 04.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-04T15:59+0500
2022-11-04T15:59+0500
2022-11-04T15:59+0500
жамият
мактаб
масофавий таълим
халқ таълими вазирлиги (хтв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/0a/14943319_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_ef03fa9b08e5a029e7c63312e493c825.jpg
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда масофавий таълим шакли — “Online maktab” дастури тажриба-синов жараёнлари ўтказилмоқда. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар берди.Айтилишича, масофавий таълимни ҳаётга жорий этиш ота-оналар ва ўқувчилар томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинмоқда.Мазкур амалиёт умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг таълим олиш жараёнларига ҳам босқичма босқич жорий этиб борилади. Бунинг учун “Online maktab” дастури тажриба-синов жараёнлари ўтказилмоқда.Бунда умумтаълим мактаблари маъмурияти томонидан ўқувчиларнинг ота-оналари билан анкета-сўровномалари ўказилади ҳамда унинг натижаларига кўра талабгор ўқувчилар рўйхати шакллантирилади.Ўқувчиларни саралаш жараёни 2022 йил 5 ноябрь куни ўтказилади. Унда масофавий таълим жараёнларига жалб этилган ўқувчиларнинг дастлабки билим даражасини аниқлаш ва ўзлаштириш жараёнларини мониторинг қилиб бориш мақсадида бошланғич синов (кириш тести) ўтказилади.Ўқувчилар умумий сонининг 10 фоизидан ошмаган қисми ногиронлиги туфайли уйда якка тартибда таҳсил олаётган ўқувчилар, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳамда “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”да рўйхатга қўйилган кам таъминланган оила фарзандлари (бепул) томонидан шакллантирилади.Юқоридаги шартлар асосида танлаб олинган ўқувчиларга “Lider bolalar maktabi” нодавлат таълим муассасасида масофавий бепул таълим берилади.Қайд этилишича, масофавий таълим жараёнларини ташкил этиш мақсадида “Lider bolalar maktabi” нодавлат таълим муассасасида хорижий ҳамкорлар билан биргаликда “Online maktab” платформаси яратилган.Масофавий таълим жараёнида иштирок этадиган ўқувчилар мазкур платформада юритиладиган мактабнинг ўқувчилар контингентига олинади.Ушбу платформада умумтаълим мактабларининг 7-синфлари учун давлат дастури доирасидаги барча фанлар бўйича онлайн дарс материаллари жамланган. Платформадаги ҳар бир видеодарс давомийлиги 9 дақиқагача давом этади.Масофадан ўқитиш жараёнларида ўқув дастурларини экранда ўрганаётган ўқувчиларга ҳар 20 дақиқадан сўнг танаффус берилади.Масофавий таълимга бириктирилган педагоглар ўзлаштиришдан орқада қолаётган ўқувчилар билан индивидуал (якка тартибда) иш олиб боради.Мазкур тажриба-синов якунлари бўйича келгусида умумий ўрта таълим босқичида масофавий таълим шаклини жорий этиш бўйича зарур таклифлар тайёрланади.Масофадан ўқитишда ўқув йили давомида кузги, қишки, баҳорги ва ёзги таътиллар ҳам кўзда тутилган. Бу даврларда ўқув платформасига кириш имконияти сақланиб қолади ҳамда таътил даврларида қўшимча дарслар ёки ўқувчилар билан оффлайн учрашувлар ўтказилиши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/0a/14943319_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_b1fabe2e36247977d2cd5c6472bf49a6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, мактаб, масофавий таълим, халқ таълими вазирлиги (хтв)
жамият, мактаб, масофавий таълим, халқ таълими вазирлиги (хтв)
Тошкентдаги айрим мактаб ўқувчилари масофавий таълимга ўтказилади - ХТВ
Масофавий таълим жараёнида Тошкент шаҳар мактабларида таҳсил олаётган 60 нафар 7-синф ўқувчиси ота-оналар ва ўқувчиларнинг ўз ихтиёрига асосан саралаб олинади - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда масофавий таълим шакли — “Online maktab” дастури тажриба-синов жараёнлари ўтказилмоқда. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар
берди. Айтилишича, масофавий таълимни ҳаётга жорий этиш ота-оналар ва ўқувчилар томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинмоқда.
Мазкур амалиёт умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг таълим олиш жараёнларига ҳам босқичма босқич жорий этиб борилади. Бунинг учун “Online maktab” дастури тажриба-синов жараёнлари ўтказилмоқда.
“2022-2023 ўқув йилининг иккинчи чорагидан бошлаб ўтказиладиган мазкур масофавий таълим жараёнида Тошкент шаҳар мактабларида таҳсил олаётган 60 нафар 7-синф ўқувчиси ота-оналар ва ўқувчиларнинг ўз ихтиёрига асосан саралаб олинади”, дейилади хабарда.
Бунда умумтаълим мактаблари маъмурияти томонидан ўқувчиларнинг ота-оналари билан анкета-сўровномалари ўказилади ҳамда унинг натижаларига кўра талабгор ўқувчилар рўйхати шакллантирилади.
Ўқувчиларни саралаш жараёни 2022 йил 5 ноябрь куни ўтказилади. Унда масофавий таълим жараёнларига жалб этилган ўқувчиларнинг дастлабки билим даражасини аниқлаш ва ўзлаштириш жараёнларини мониторинг қилиб бориш мақсадида бошланғич синов (кириш тести) ўтказилади.
Синов натижаларига кўра, масофавий таълим олишга мўлжалланган ҳар бири 30 нафар, жами 60 нафар ўқувчидан иборат, таълим ўзбек ва рус тилларида олиб бориладиган 2 та синф ташкил этилади.
Ўқувчилар умумий сонининг 10 фоизидан ошмаган қисми ногиронлиги туфайли уйда якка тартибда таҳсил олаётган ўқувчилар, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳамда “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”да рўйхатга қўйилган кам таъминланган оила фарзандлари (бепул) томонидан шакллантирилади.
Юқоридаги шартлар асосида танлаб олинган ўқувчиларга “Lider bolalar maktabi” нодавлат таълим муассасасида масофавий бепул таълим берилади.
Қайд этилишича, масофавий таълим жараёнларини ташкил этиш мақсадида “Lider bolalar maktabi” нодавлат таълим муассасасида хорижий ҳамкорлар билан биргаликда “Online maktab” платформаси яратилган.
Масофавий таълим жараёнида иштирок этадиган ўқувчилар мазкур платформада юритиладиган мактабнинг ўқувчилар контингентига олинади.
Ушбу платформада умумтаълим мактабларининг 7-синфлари учун давлат дастури доирасидаги барча фанлар бўйича онлайн дарс материаллари жамланган. Платформадаги ҳар бир видеодарс давомийлиги 9 дақиқагача давом этади.
Масофадан ўқитиш жараёнларида ўқув дастурларини экранда ўрганаётган ўқувчиларга ҳар 20 дақиқадан сўнг танаффус берилади.
Масофавий таълимга бириктирилган педагоглар ўзлаштиришдан орқада қолаётган ўқувчилар билан индивидуал (якка тартибда) иш олиб боради.
Мазкур тажриба-синов якунлари бўйича келгусида умумий ўрта таълим босқичида масофавий таълим шаклини жорий этиш бўйича зарур таклифлар тайёрланади.
“Ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириб бориш кўрсаткичлари тест, ижодий ва бошқа турдаги топшириқлардан олган 1 дан 5 гача бўлган балл тизимида олиб борилади. Ўқувчиларнинг баҳолаш якунлари синф журналларида қайд этилади”, дейилади хабарда.
Масофадан ўқитишда ўқув йили давомида кузги, қишки, баҳорги ва ёзги таътиллар ҳам кўзда тутилган. Бу даврларда ўқув платформасига кириш имконияти сақланиб қолади ҳамда таътил даврларида қўшимча дарслар ёки ўқувчилар билан оффлайн учрашувлар ўтказилиши мумкин.