Стандартлаштириш тўғрисида янги қонун қабул қилинди - тафсилотлар

© PixabayПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2022
Oбуна бўлиш
Қонунда давлат стандарти тушунчаси мажбурий бажариш маъносини англатгани боис хорижий тажрибаларга таянган ҳолда “миллий стандарт” тушунчасига ўзгартирилди.
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Президент“Стандартлаштириш тўғрисида”ги янги қонунни имзолади.
Қонунда давлат стандарти тушунчаси мажбурий бажариш маъносини англатгани боис хорижий тажрибаларга таянган ҳолда “миллий стандарт” тушунчасига ўзгартирилди.
Қонунга кўра, Ўзбекистоннинг миллий стандартлаштириш тизимини қуйидагилар ташкил этади:
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги;
Стандартлаштириш бўйича миллий орган;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар.
Стандартлаштиришнинг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг ҳаётини, соғлиғини ва мол-мулкини ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишдан иборат.
Стандартлаштириш режаси қуйидаги муддатли истиқбол учун қабул қилиниши мумкин:
қисқа (1 йилгача);
ўрта (1 йилдан 5 йилгача);
узоқ (5 йилдан 10 йилгача).
Стандартларнинг ягона ахборот базаси Стандартлаштириш бўйича миллий орган томонидан шакллантирилади ва юритилади.
Стандартларнинг тоифалари қуйидагилардан иборат:
миллий стандартлар;
халқаро (минтақавий) стандартлар;
хорижий мамлакатларнинг стандартлари.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 12 ой ўтгач кучга киради.
Маълумот учун, Жаҳон Савдо ташкилоти, Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот ва бошқа ташкилотлар талабларига мувофиқ, ишлаб чиқарувчилар истеъмол бозорлари ёки хорижий бозорларга кириб бориши ҳамда рақобатбардошлилигини ошириб бориши учун стандартлар ихтиёрий асосда қўлланилади.
Янги қабул қилинган қонун билан 18 мингдан ортиқ стандартлар мажбурий тусдан ихтиёрийликка ўтади.
"Стандартлаштириш тўғрисида"ги қонун 1993 йилда қабул қилинган бўлиб, бугунги кун талаблари ва стандартлаштириш соҳасидаги халқаро ҳужжатларга мувофиқлаштиришни талаб этган.
Янгиликлар лентаси
0