https://sputniknews.uz/20221104/qirgiziston-mdh-doirasida-qurollar-sonini-cheklashni-taklif-qildi-29727756.html
Қирғизистон МДҲ доирасида қуроллар сонини чеклашни таклиф қилди
Қирғизистон МДҲ доирасида қуроллар сонини чеклашни таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон МДҲ доирасида қуроллар сонини чеклашни таклиф қилди
2022-11-04T17:53+0500
2022-11-04T17:53+0500
2022-11-04T17:53+0500
дунёда
қирғизистон
мдҳ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/15/28412611_0:206:2906:1841_1920x0_80_0_0_c727d4f2fdcc359ef38a9af0efcb7b97.jpg
Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Имонқулов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар чегаралари яқинида жойлашган оғир техникалар миқдорини чеклашни таклиф қилди. Бу ҳақда РИА Новости бугун, 4 ноябрь куни республика Президенти Садир Жапаровнинг матбуот хизматига таяниб, хабар берди.Маълум қилинишича, Имонқулов Москвада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг ўнинчи юбилей йиғилишида иштирок этиб, “ҳозирги кундаги хавф ва таҳдидлар масалаларига тўхталиб, улар кичраймаслиги, мутацияга учраши, турли йўналишларга ёйилиши, тезкор ва хатарлироқ бўлишини таъкидлаган. “Ҳар қандай давлат бир деганда нишонга ёки геосиёсий ўйин воситасига айланиши ва турли йўналишларда зарба қабул қилиб олиши мумкин. Давлат якка ҳолда бутун таҳдидлар мажмуасини ўзи енгиб ўта олмайди. Халқаро хавфсизлик кимнингдир тажовузкор амбицияларига боғлиқ бўлмаслиги керак. Беқарорлик чиқаришга қаратилган ҳақр қандай уринишга самарали қарши туриш талаб этилади”, - дея Имонқуловнинг сўзларини келтирган матбуот хизмати. Қирғизистон Хавфсизлик Кенгаши котибининг сўзларига кўра, бунинг учун Ҳамдўстлик мамлакатлари ва жаҳон ҳамжамиятининг “ўзаро мулоқот ва ҳамкорликни ўрнатиш, шунингдек, тараққиёт учун барқарорлик ва тинчликни сақлаш манфаатлари йўлида муроса топиш бўйича умумий комплекс иш олиб бориши керак”.“МДҲ форматида ваколатли тузилмалар ўртасида тезкор ахборот алмашинувини кенгайтириш, шунингдек, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва барқарорликни таъминлаш учун масъулиятни ошириш, чегара яқинида жойлаштирилган Қуролли Кучлар бўлинмаларининг миқдори ва сифати ҳақида бир-бирини хабардор қилиш ҳамда чегаралар яқинида оғир техника, танклар, артиллерия, ялпи реактив ҳужум тизимлари сақлашга (агар бу Ҳамдўстликнинг ташқи чегараларига тааллуқли бўлмаса) чекловлар қўйиш таклиф этилди”, - дейилади хабарда.
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/15/28412611_89:0:2818:2047_1920x0_80_0_0_069f47fb8d89f6f5a652ae1aa336b089.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қирғизистон мдҳ доирасида қуроллар сонини чеклашни таклиф қилди
қирғизистон мдҳ доирасида қуроллар сонини чеклашни таклиф қилди
Қирғизистон МДҲ доирасида қуроллар сонини чеклашни таклиф қилди
Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши МДҲнинг ички чегараларида қурол-яроғлар сонини чеклашни таклиф қилди.
Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Имонқулов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар чегаралари яқинида жойлашган оғир техникалар миқдорини чеклашни таклиф қилди. Бу ҳақда РИА Новости бугун, 4 ноябрь куни республика Президенти Садир Жапаровнинг матбуот хизматига таяниб, хабар берди.
Маълум қилинишича, Имонқулов Москвада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг ўнинчи юбилей йиғилишида иштирок этиб, “ҳозирги кундаги хавф ва таҳдидлар масалаларига тўхталиб, улар кичраймаслиги, мутацияга учраши, турли йўналишларга ёйилиши, тезкор ва хатарлироқ бўлишини таъкидлаган.
“Ҳар қандай давлат бир деганда нишонга ёки геосиёсий ўйин воситасига айланиши ва турли йўналишларда зарба қабул қилиб олиши мумкин. Давлат якка ҳолда бутун таҳдидлар мажмуасини ўзи енгиб ўта олмайди. Халқаро хавфсизлик кимнингдир тажовузкор амбицияларига боғлиқ бўлмаслиги керак. Беқарорлик чиқаришга қаратилган ҳақр қандай уринишга самарали қарши туриш талаб этилади”, - дея Имонқуловнинг сўзларини келтирган матбуот хизмати.
Қирғизистон Хавфсизлик Кенгаши котибининг сўзларига кўра, бунинг учун Ҳамдўстлик мамлакатлари ва жаҳон ҳамжамиятининг “ўзаро мулоқот ва ҳамкорликни ўрнатиш, шунингдек, тараққиёт учун барқарорлик ва тинчликни сақлаш манфаатлари йўлида муроса топиш бўйича умумий комплекс иш олиб бориши керак”.
“МДҲ форматида ваколатли тузилмалар ўртасида тезкор ахборот алмашинувини кенгайтириш, шунингдек, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва барқарорликни таъминлаш учун масъулиятни ошириш, чегара яқинида жойлаштирилган Қуролли Кучлар бўлинмаларининг миқдори ва сифати ҳақида бир-бирини хабардор қилиш ҳамда чегаралар яқинида оғир техника, танклар, артиллерия, ялпи реактив ҳужум тизимлари сақлашга (агар бу Ҳамдўстликнинг ташқи чегараларига тааллуқли бўлмаса) чекловлар қўйиш таклиф этилди”, - дейилади хабарда.