https://sputniknews.uz/20221104/putin-va-erdogan-afrikaga-gallani-tekin-etkazib-berish-borasida-kelishib-oldi---29729574.html
Путин ва Эрдоған Aфрикага ғаллани текин етказиб бериш борасида келишиб олди
Путин ва Эрдоған Aфрикага ғаллани текин етказиб бериш борасида келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Путин ва Эрдоған Aфрикага ғаллани текин етказиб бериш борасида келишиб олди
2022-11-04T21:47+0500
2022-11-04T21:47+0500
2023-04-05T18:41+0500
дунёда
жанубий африка республикаси (жар)
туркия
режеп таййип эрдоған
владимир путин
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/10/28275468_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_e1d0874ab1fd2ce773cb0ad7f785ba8c.jpg
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Россия очарчиликка учраган Aфрика мамлакатларига текин ғалла ва ўғит жўнатишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, у бу борада Россия етакчиси Владимир Путин билан келишиб олган.Шу билан бирга, у Ғарбни ўзи Aфрикадаги очарчилик муаммоларига эътибор бермасдан, бошқаларга инсонийлик сабоқларини беришга уринаётганликда айблади.22 июль куни Истанбулда Россия маҳсулотларини экспортга етказиб беришдаги чекловларни бекор қилиш ва Украина донини экспорт қилишда Россиянинг ёрдами бўйича кўп томонлама битимлар имзоланди. Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан имзоланган келишув Украина ғалласи, озиқ-овқат ва ўғитларини Қора денгиз орқали учта портдан, жумладан Одессадан экспорт қилишни назарда тутади.Ўтган ҳафта охирида Киев режими Севастополда рус кемаларига теракт уюштирганидан сўнг, Россия дон битимидаги иштирокини тўхтатди, бироқ Туркия билан музокаралар олиб боргач ва Украинадан ёзма кафолатлар олгач, келишувга қайтди.Шу билан бирга, Путин агар Киев ўз мажбуриятларини бузса, Россия шартномадан чиқишини таъкидлади. Aммо бу ҳолатда ҳам у Aфриканинг энг қашшоқ мамлакатларига Украинадан жўнатилган доннинг бутун ҳажмини етказиб беришга тайёр.
жанубий африка республикаси (жар)
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/10/28275468_99:0:1183:813_1920x0_80_0_0_442754af5b321e47ecf59ad5472a04c9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
путин ва эрдоған aфрикага ғаллани текин етказиб бериш борасида келишиб олди
путин ва эрдоған aфрикага ғаллани текин етказиб бериш борасида келишиб олди
Путин ва Эрдоған Aфрикага ғаллани текин етказиб бериш борасида келишиб олди
21:47 04.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Қайд этилишича, Россия Aфриканинг энг қашшоқ мамлакатларига Украинадан жўнатилган доннинг бутун ҳажмини етказиб беришга тайёр.
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Россия очарчиликка учраган Aфрика мамлакатларига текин ғалла ва ўғит жўнатишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған маълум
қилди.
Унинг сўзларига кўра, у бу борада Россия етакчиси Владимир Путин билан келишиб олган.
“Путин менга: “Келинг, бу ғаллани бу мамлакатларга текинга (муҳтож мамлакатларга. — таҳр.) жўнатайлик”, деди. Биз келишдик”, деди Туркия президенти.
Шу билан бирга, у Ғарбни ўзи Aфрикадаги очарчилик муаммоларига эътибор бермасдан, бошқаларга инсонийлик сабоқларини беришга уринаётганликда айблади.
“Биз Европани боғ, қолган дунёни эса ёввойи ўт деб белгилайдиган менталитетни кўрмоқдамиз. Одамларни тили, тери ранги ва мамлакатига кўра ажратувчи бу бузуқ қараш дунёмизни қандай ҳалокатга олиб келганини жуда яхши биламиз”, дейди Эрдоған.
22 июль куни Истанбулда Россия маҳсулотларини экспортга етказиб беришдаги чекловларни бекор қилиш ва Украина донини экспорт қилишда Россиянинг ёрдами бўйича кўп томонлама битимлар имзоланди. Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан имзоланган келишув Украина ғалласи, озиқ-овқат ва ўғитларини Қора денгиз орқали учта портдан, жумладан Одессадан экспорт қилишни назарда тутади.
Ўтган ҳафта охирида Киев режими Севастополда рус кемаларига теракт уюштирганидан сўнг, Россия дон битимидаги иштирокини тўхтатди, бироқ Туркия билан музокаралар олиб боргач ва Украинадан ёзма кафолатлар олгач, келишувга қайтди.
Шу билан бирга, Путин агар Киев ўз мажбуриятларини бузса, Россия шартномадан чиқишини таъкидлади. Aммо бу ҳолатда ҳам у Aфриканинг энг қашшоқ мамлакатларига Украинадан жўнатилган доннинг бутун ҳажмини етказиб беришга тайёр.