Ўзбекистонликлар ички туризмга сарфланган харажатлар ҳисобини юритишни бошлашди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишПовседневная жизнь в Бухаре
Повседневная жизнь в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2 418 нафар фуқаро ички туризмга сарфланган харажатлар ҳисобини юритишни бошлади.
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ўзбекистонликлар ички туризмга сарфланган харажатлар ҳисобини юритишни бошлашди. Бу ҳақида Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, сентябрь ойидан октябргача "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида саёҳат учун кешбэк платформасида 2 816 та саёҳат қайд этилди.
Бунда 2 418 нафар фуқаро ички туризмга сарфланган харажатлар ҳисобини юритишни бошлади.
авиа, темир йўл ва (ёки) автобус транспорти чиптасини харид қилиш;
жойлаштириш воситаларидан (меҳмонхоналар, дам олиш уйлари ва зоналари, меҳмон уйлари ва бошқалардан) фойдаланиш;
маданий мерос объектларига ташриф буюриш учун амалга оширилган тўловларга тақдим этилган QR-кодли чекларни Солиқ мобил иловасида рўйхатдан ўтказган.
Саёҳат учун кешбэкка эга бўлиш учун ЖШШИРни киритган ҳолда FACE ID орқали рўйхатдан ўтиш ва барча турдаги саёҳат чекларини киритиш лозим.
Маълумот учун, 1 сентябридан бошлаб республика бўйлаб саёҳат қилувчи сайёҳлар харажатларининг 15 дан 50 фоизигача кешбэкка эга бўлиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0