https://sputniknews.uz/20221104/ozbekistonlik-yoshlar-mdh-olimlari-xalqaro-forumida-ishtirok-etmoqda-29720003.html
Ўзбекистонлик ёшлар МДҲ олимлари халқаро форумида иштирок этмоқда
Ўзбекистонлик ёшлар МДҲ олимлари халқаро форумида иштирок этмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Нижний Новгород шаҳрида МДҲ давлатлари ёш олимларининг "Наука без границ" халқаро форумида 384 нафар ёш олим иштирок этмоқда. 04.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-04T09:28+0500
2022-11-04T09:28+0500
2022-11-04T09:28+0500
жамият
олимлар
ўзбекистон фанлар академияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/04/29720151_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_4413278f18a8235988024e9071069cbd.jpg
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Россия Фанлар академиясининг 300 йиллиги доирасида Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида МДҲ давлатлари ёш олимларининг "Наука без границ" халқаро форуми бўлиб ўтмоқда.Унда МДҲнинг 9 давлатидан, жумладан, Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Aрманистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Тожикистондан 384 нафар ёш олимлар қатнашмоқда. Шунингдек, Черногория, Эрон Ислом Республикаси, Ҳиндистон, Хитой давлатларидан ҳам иштирокчилар таклиф этилган.Очилиш маросимида Россия Фанлар академиясининг вице-президенти Степан Калмиков фан миллат ва динидан қатъи назар, олимларни бирлаштиргани, шу боис форум чегарасиз халқаро алмашинув майдонига айланганини таъкидлади.Форум давомида ёш олимлар “Сунъий интеллект”, “Келажак технологиялари”, “Янги материаллар”, “Қулай муҳит”, “Соғлом авлод”, “Озиқ-овқат хавфсизлиги”, “Соғломлаштириш” каби тўққизта илмий бўлимлар доирасида 250га яқин маърузаларини тақдим этишди.Айтилишича, энг яхши иш муаллифлари диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланади.Форум доирасида турли мамлакатлардан келган иштирокчилар ёш олимларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида ўзаро ҳамкорлик ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари билан танишишлари мумкин бўлган МДҲ Инновациялар маркази бюроси иши ташкил этилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/04/29720151_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_f34cd4869be26080bce7c7d51a37acbe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, олимлар, ўзбекистон фанлар академияси
жамият, олимлар, ўзбекистон фанлар академияси
Ўзбекистонлик ёшлар МДҲ олимлари халқаро форумида иштирок этмоқда
Нижний Новгород шаҳрида МДҲ давлатлари ёш олимларининг "Наука без границ" халқаро форумида 384 нафар ёш олим иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Россия Фанлар академиясининг 300 йиллиги доирасида Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида МДҲ давлатлари ёш олимларининг "Наука без границ" халқаро форуми бўлиб ўтмоқда.
Унда МДҲнинг 9 давлатидан, жумладан, Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Aрманистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Тожикистондан 384 нафар ёш олимлар қатнашмоқда. Шунингдек, Черногория, Эрон Ислом Республикаси, Ҳиндистон, Хитой давлатларидан ҳам иштирокчилар таклиф этилган.
Очилиш маросимида Россия Фанлар академиясининг вице-президенти Степан Калмиков фан миллат ва динидан қатъи назар, олимларни бирлаштиргани, шу боис форум чегарасиз халқаро алмашинув майдонига айланганини таъкидлади.
Форум давомида ёш олимлар “Сунъий интеллект”, “Келажак технологиялари”, “Янги материаллар”, “Қулай муҳит”, “Соғлом авлод”, “Озиқ-овқат хавфсизлиги”, “Соғломлаштириш” каби тўққизта илмий бўлимлар доирасида 250га яқин маърузаларини тақдим этишди.
Ўзбекистон Фанлар академиясининг бир гуруҳ ёш олимлари жумладан, Хоразм Маъмун академияси Табиий фанлар бўлими стажёр-тадқиқотчиси Ф.Нуржонов ўз маърузаси билан қатнашди.
Айтилишича, энг яхши иш муаллифлари диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланади.
“Бугун биз учун халқаро даражадаги илмий алоқаларнинг аҳамияти ниҳоятда юқори. Биз ҳамкорликни доимий равишда мустаҳкамлаб борамиз. Масалан, яқинда Нижний Новгород университетлари Сурия университетлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича 12 та шартномавий ҳужжат имзолади. Баҳорда ўзбекистонлик дўстларимиз билан алоқаларни мустаҳкамладик. Ва бундай мисоллар жуда кўп”, дейди Нижний Новгород вилояти губернатори Глеб Никитин.
Форум доирасида турли мамлакатлардан келган иштирокчилар ёш олимларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида ўзаро ҳамкорлик ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари билан танишишлари мумкин бўлган МДҲ Инновациялар маркази бюроси иши ташкил этилди.