Ўзбекистонда илк бор юрак коронар-шунтлаш ва буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилди
© Sputnik / Игорь Онучин / Медиабанкка ўтишНаучно-технический комплекс "Микрохирургия глаза" в Хабаровске
© Sputnik / Игорь Онучин
/ Oбуна бўлиш
Шифокорларнинг айтишича, энди чет элга боришнинг хожати йўқ. Мазкур операция келажакда вилоятларда ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда Миллий хирургия тарихида илк бор юрак коронар-шунтлаш ва буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида бир вақтнинг ўзида юрак коронар-шунтлаш ва буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилди.
Миллий хирургиямиз тарихида илк бор қилинган бу ноёб операция ўзбек кардиохирург ва трансплантологлари томонидан мустақил амалга оширилди.
“Бу икки аъзо инсон организмининг муҳим функцияларини бажаради. Улардан бирининг фаолияти бузилиши ҳам инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради. Аммо иккаласида ҳам муаммо бўлса-чи? Бу икки органда бир вақтнинг ўзида жарроҳлик амалиёти ўтказилишини тасаввур қилиб кўринг”, дейилади хабарда.
Амалиёт бир кунда икки босқичда ўтказилди ва 7 соат давом этган операцияда беморга ўз фарзандининг буйраги қўйилди.
“Беморни текшириш натижасида юракнинг 3та жойида қон етишмовчилиги касаллиги борлиги аниқланди. Биринчи ўринда юракни қон билан таъминлашни кучайтириш амалиёти амалга оширилди”, дейди Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Фазлиддин Баҳриддинов.
Қайд этилишича, бундай операция хорижий давлатларда ҳам жуда саноқли ўтказилади.
“Дунёда бундай амалиёт жуда кам, балки йилиги 10 яқин ўтказилар. Беморда энг катта томирда шикасланиш бор. Бунда бемор инфарк бўлиб қолиши ва операциядан чиқмаслиги ҳам мумкин. Шунинг учун амалиётни бир вақтнинг ўзида олиб бордик”, дейди Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Рустам Ёрбеков.
Шифокорларнинг айтишича, энди чет элга боришнинг хожати йўқ. Мазкур операция келажакда вилоятларда ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда.