Лукашенко энг катта орзусини айтди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент Белоруссии Александр Лукашенко на заседании Совета глав стран - участниц Шанхайской организации сотрудничества (ШОС) в расширенном составе.
Президент Белоруссии Александр Лукашенко на заседании Совета глав стран - участниц Шанхайской организации сотрудничества (ШОС) в расширенном составе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2022
Oбуна бўлиш
Беларусь раҳбари Украинага қўшин киритиш ниятида эмаслигини билдирди.
Беларусь Президенти Александр Лукашенко ҳаётидаги энг катта орзусини айтди. Бу ҳақда БелТА хабар берди.
“Менинг энг катта орзум – “уруш бўлмаслиги”, - деган Лукашенко Беларусь миллий биотехнология корпорацияси жамоаси билан учрашувда. Лукашенконинг сўзларига кўра, у Беларусь халқи тинч яшашини хоҳлайди.
“Келинглар ишлаймиз ва тинч яшаймиз. Ташвишланманг. Бизда ҳаммаси амалга ошади”, - дейди Лукашенко.
Беларусь раҳбари яна бир бор ҳар бир беларусь умумий фаровонлик йўлида ўз ишини қилиши кераклигини таъкидлади. Учрашувда Лукашенко Украинага қўшин киритмоқчи эмаслиги ҳақида ҳам огоҳлантирди.
Янгиликлар лентаси
0