Камерунда бегемот 7 кишини ўлдирди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишГорода мира. Берлинский зоопарк
Города мира. Берлинский зоопарк - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2022
Oбуна бўлиш
Камерун шимолида бегемотнинг одамларга ҳужум қилди.
Камеруннинг энг шимолий минтақасида бегемот (ёввойи от) нинг одамларга ҳужум қилиш оқибатида етти киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда “Actu Cameroun” нашри маҳаллий фуқароларга асосланиб, хабар берди.
Ҳодиса Логон дарёсида юз берган. Қурбонлар иккита каноэда сузиб кетаётганда, бегемот уларни ағдариб юборган.
Камерун Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш жамияти минтақада бегемотлар томонидан тез-тез ҳужум қилиш ҳолатларини қайд этади, айниқса ёмғирли мавсумда, ҳайвонлар тажовузкорроқ бўлган пайтларда.
Янгиликлар лентаси
0