Иброҳим Раисий Эронни "озод қилишга" ваъда берган Байденга қатъий жавоб қайтарди

© AP Photo / Office of the Iranian PresidencyПрезидент Эбрахим Раиси выступает в интервью телевидению в президентском офисе в Тегеране, Иран, 28 сентября 2022 г.
Президент Эбрахим Раиси выступает в интервью телевидению в президентском офисе в Тегеране, Иран, 28 сентября 2022 г. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2022
Oбуна бўлиш
Эрон президенти Иброҳим Раиси Жо Байденга жавобан мамлакат 43 йил аввал озод қилинганини айтди.
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Эрон президенти Иброҳим Раиси АҚШ президентининг Эронни “озод қилиш” ваъдасига жавобан Теҳрон буни 43 йил аввал қилганини айтди. Бу ҳақида РИА Новости хабар берди.
Аввалроқ Оқ уй раҳбари Жо Байден Калифорнияда нутқ сўзлаб, Эронни “озод қилиш” нияти борлигини маълум қилган эди. Шу билан бирга, у дарҳол мамлакат "ўзини озод қилишини" қўшимча қилган.

“Эрон 43 йил аввал озод қилинган ва яна сизнинг асирингизга тушмасликка қатъий қарор қилди”, дейди Эрон президенти Иброҳим Раиси.

1979 йил 11 февралда Эронда Ислом инқилоби содир бўлди. Мамлакатда ҳокимият Имом Ҳумайний бошчилигидаги руҳонийлар қўлига ўтди. 1979 йил баҳорида референдум бўлиб ўтди. Аҳоли Эронда Ислом Республикаси ташкил топиш учун овоз берди – бутун ҳокимият руҳонийлар эътиборига қаратилди ва Ҳумайний мамлакат раҳбари – унинг диний етакчиси бўлди. Унинг ўлимидан сўнг бу лавозимни унинг ўринбосари Оятуллоҳ Али Хоманайи эгаллади.
Янгиликлар лентаси
0