Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Ҳожатхонада смартфондан фойдаланишнинг саломатликка қандай зарари бор

© pexels.com/Torsten DettlaffЧерно-серое цифровое устройство
Черно-серое цифровое устройство - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2022
Oбуна бўлиш
Тиббиёт фанлари номзоди ҳожатхонада смартфондан фойдаланиш нега 100 фоиз зарарли одат эканини тушунтирди.
Смартфон билан ҳожатхонада ўтириш саломатлик учун хавфли, дея огоҳлантиради проктолог, тиббиёт фанлари номзоди Василий Гаврилов.
Гап шундаки, смартфондан фойдаланиш ҳожатхонада ўтириш вақтини узайтиради ва бу жиддий муаммоларга олиб келади, дейди шифокор Газета.Ру нашрига берган интервьюсида.
“Ҳожатхонада смартфонлардан фойдаланиш ёмон одатдир, чунки биринчидан, бу ҳожатхонада ўтказиладиган вақтни узайтириши мумкин. Ҳожатхона устида узоқ вақт ўтириш билан, ректал бўшатишдан кейин ҳам зўриқиш пайдо бўлади. Ва стрессдан, геморроидал тугунлар кенгайяди. Иккинчидан, узоқ вақт ўтирганда, пастки томирларининг сиқилиши, оёқларнинг сезувчанликни йўқотиши кузатилади”, - дейди мутахассис.
Бундан ташқари, агар сизга ёмон янгилик билан қўнғироқ қилишса ёки ёқимсиз хабар ўқисангиз, йўқ жойдан стресс пайдо бўлиши мумкин, бу эса енгилланиш жараёнига ва унинг давомийлигига салбий таъсир қилади.
Шифокорнинг фикрига кўра, ҳожатхонада қисқа вақт бўлиш керак. Ҳатто ич қотиши бўлса ҳам, ҳожатхонада уч дақиқадан кўпроқ вақт ўтириш керак эмас. Ва жараённи енгиллаштириш учун сабзавотлар, мевалар, резаворлардан кўпроқ истеъмол қилиш керак.
Янгиликлар лентаси
0