https://sputniknews.uz/20221104/bloomberg-rossiyaga-qarshi-sovuq-urushning-muvaffaqiyatsizligini-korsatib-berdi-29728026.html
“Bloomberg” Россияга қарши “совуқ уруш”нинг муваффақиятсизлигини кўрсатиб берди
“Bloomberg” Россияга қарши “совуқ уруш”нинг муваффақиятсизлигини кўрсатиб берди
Sputnik Ўзбекистон
Мақола муаллифига кўра, Вашингтон ва хусусан Оқ уй раҳбари Жо Байденнинг бутун дунё билан қарама-қаршиликлари Индонезиядаги G20 саммитидан кейин янада кучаяди. 04.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-04T18:18+0500
2022-11-04T18:18+0500
2023-04-05T18:41+0500
дунёда
олаф шолц
жо байден
владимир путин
германия
хитой
ақш
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/04/23140734_0:162:3065:1886_1920x0_80_0_0_2bd7ee8cf34cdda68953be10cbe365e8.jpg
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Россияга қарши янги “совуқ уруш” баъзи Ғарб сиёсатчилари ўйлагандек яхши кетмаяпти, деб ёзади “Bloomberg”.Мақола муаллифи Панкаж Мишра таъкидлаганидек, Германия канцлери Олаф Шольцнинг Хитойга мунозарали сафари шундан далолат беради.Кузатувчи таъкидлаганидек, бундай яққол бўлинишнинг сабаби, мамлакатларнинг AҚШ учун ўз иқтисодий манфаатларини хавф остига қўйишни истамаслигидадир.Мақола муаллифига кўра, Вашингтон ва хусусан Оқ уй раҳбари Жо Байденнинг бутун дунё билан қарама-қаршиликлари Индонезиядаги G20 саммитидан кейин янада кучаяди.Ғарб давлатлари Москвага қарши санкциялар қўлланилиши ва Россия ёқилғисидан воз кечиш сиёсати туфайли энергия нархининг ошиши ва инфляциянинг ўсишига дуч келмоқда. Шунингдек, Қўшма Штатлар ва Европа давлатлари ўн йилликлар давомида рекорд даражадаги инфляцияга дуч келмоқда.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/04/23140734_168:0:2897:2047_1920x0_80_0_0_59a957f55f437cae063c0ee983433ac8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, олаф шолц, жо байден, владимир путин, германия, хитой, ақш, россия
дунёда, олаф шолц, жо байден, владимир путин, германия, хитой, ақш, россия
“Bloomberg” Россияга қарши “совуқ уруш”нинг муваффақиятсизлигини кўрсатиб берди
18:18 04.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Мақола муаллифига кўра, Вашингтон ва хусусан Оқ уй раҳбари Жо Байденнинг бутун дунё билан қарама-қаршиликлари Индонезиядаги G20 саммитидан кейин янада кучаяди.
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Россияга қарши янги “совуқ уруш” баъзи Ғарб сиёсатчилари ўйлагандек яхши кетмаяпти, деб
ёзади “Bloomberg”.
Мақола муаллифи Панкаж Мишра таъкидлаганидек, Германия канцлери Олаф Шольцнинг Хитойга мунозарали сафари шундан далолат беради.
“Aмерика Қўшма Штатлари Хитой билан ҳамкорликка қатъий ва ҳар томонлама қарши бўлса-да, Шольцнинг Пекинга сафар қилгани Вашингтоннинг нафақат Берлин билан, балки бутун дунё билан муносабатларидаги бўлинишдан далолат беради”, деб ёзади нашр.
Кузатувчи таъкидлаганидек, бундай яққол бўлинишнинг сабаби, мамлакатларнинг AҚШ учун ўз иқтисодий манфаатларини хавф остига қўйишни истамаслигидадир.
“Германия Украина инқирози туфайли ўз иқтисодини қурбон қила олмайди. Глобал иқтисодий манфаатларга келсак, улар ҳам Aмерика иродасига бўйсунмайди”, деб таъкидлади Мишра.
Мақола муаллифига кўра, Вашингтон ва хусусан Оқ уй раҳбари Жо Байденнинг бутун дунё билан қарама-қаршиликлари Индонезиядаги G20 саммитидан кейин янада кучаяди.
“Индонезия Россия ва Хитой раҳбарлари Владимир Путин ва Си Цзиньпинни қабул қилишга тайёрланмоқда, Хитойнинг ишончли иттифоқчиси Луис Инасиу “Лула” да Силва Бразилиядаги сайловда ғалаба қозонди ва ниҳоят Германия канцлери Олаф Шольц сўнгги уч йил ичида Хитойга ташриф буюрган биринчи юқори мартабали Ғарб етакчисига айланди - Байден ёлғиз жангга маҳкум бўлиши мумкин”, деб таъкидлади нашр.
Ғарб давлатлари Москвага қарши санкциялар қўлланилиши ва Россия ёқилғисидан воз кечиш сиёсати туфайли энергия нархининг ошиши ва инфляциянинг ўсишига дуч келмоқда. Шунингдек, Қўшма Штатлар ва Европа давлатлари ўн йилликлар давомида рекорд даражадаги инфляцияга дуч келмоқда.