https://sputniknews.uz/20221103/tibbiyot-xodimlari-bodikamera-bilan-taminlanishi-mumkin-29689230.html
Тиббиёт ходимлари бодикамера билан таъминланиши мумкин
Тиббиёт ходимлари бодикамера билан таъминланиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Депутатлар тиббиёт ходимининг ҳам, беморнинг ҳам ҳимояси таъминлашга қаратилган қонун лойиҳасини муҳокама қилишмоқда. 03.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-03T10:41+0500
2022-11-03T10:41+0500
2022-11-03T10:41+0500
жамият
шифокор
тиббиёт муассаси
депутатлар
бодикамера
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29487790_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_9fda4d1828fd672f34209d110a82551e.jpg
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Тиббиёт ходимлари ҳам бодикамера билан таъминланиши мумкин. Бу ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова маълум қилди.Айни пайтда депутатлар тиббиёт ходимлари фаолиятига оид қонун лойиҳасини муҳокамадан ўтказишмоқда. Муҳокама жараёнида депутат Қизилгул Қосимова тиббиёт ходимларини бодикамера билан таъминлаш таклифи билан чиқди.Унинг қайд этишича, ишига масъулиятсиз тиббиёт ходимлари ҳам йўқ эмас. Ана шундай ходимлар Маъмурий жавобгарликка таклиф этилаётган янги моддадан усталик билан ҳимоя сифатида фойдаланиши мумкин бўлиб қолади.Айтилишича, бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида палата вакилларининг зиммасида қонун лойиҳасини пухта қилиб, такомилига етказиш вазифаси турибди. Бунда тиббиёт ходимининг ҳам, беморнинг ҳам ҳимояси таъминланиши зарур.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги 197-7-моддаси киритилаётгани маълум қилинган эди. Мазкур модда билан, тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилганларни жаримага тортиш ёки маъмурий қамоққа олиш белгиланмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29487790_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_6236eacba8a9eec632cf55fe270bd1ad.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шифокор, тиббиёт муассаси, депутатлар, бодикамера
жамият, шифокор, тиббиёт муассаси, депутатлар, бодикамера
Тиббиёт ходимлари бодикамера билан таъминланиши мумкин
Депутатлар тиббиёт ходимининг ҳам, беморнинг ҳам ҳимояси таъминлашга қаратилган қонун лойиҳасини муҳокама қилишмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Тиббиёт ходимлари ҳам бодикамера билан таъминланиши мумкин. Бу ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова маълум қилди.
Айни пайтда депутатлар тиббиёт ходимлари фаолиятига оид қонун лойиҳасини муҳокамадан ўтказишмоқда. Муҳокама жараёнида депутат Қизилгул Қосимова тиббиёт ходимларини бодикамера билан таъминлаш таклифи билан чиқди.
“Ички ишлар органлари ходимларида ана шундай мосламалар мавжуд. Айни пайтда 3 минг нафарга яқин тиббиёт ходими мавжуд деб ҳисобласак, ушбу масалани ҳал қилиш катта маблағ талаб қилмаса керак. Аксинча, бу орқали фуқароларнинг ҳам, тиббиёт ходимининг ҳам масъулияти ошади, зўравонликларга барҳам берилади”, дейди Қизилгул Қосимова.
Унинг қайд этишича, ишига масъулиятсиз тиббиёт ходимлари ҳам йўқ эмас. Ана шундай ходимлар Маъмурий жавобгарликка таклиф этилаётган янги моддадан усталик билан ҳимоя сифатида фойдаланиши мумкин бўлиб қолади.
“Бемор, унинг яқинлари бирор масалада маслаҳатлашмоқчи, касбий бурчини яхшироқ бажаришни, масалан, бемордан тез-тез хабар олиб туришни сўрайдиган бўлса, тиббиёт ходими янги моддани рўкач қилиб, фаолиятимга тўсқинлик қилманг, деб қолмайдими, деган савол ва мулоҳазалар ҳам йўқ эмас”, дея қўшимча қилди депутат.
Айтилишича, бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида палата вакилларининг зиммасида қонун лойиҳасини пухта қилиб, такомилига етказиш вазифаси турибди. Бунда тиббиёт ходимининг ҳам, беморнинг ҳам ҳимояси таъминланиши зарур.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги 197-7-моддаси киритилаётгани маълум қилинган эди. Мазкур модда билан, тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилганларни жаримага тортиш ёки маъмурий қамоққа олиш
белгиланмоқда.