Россиялик ижодкорлар Тошкентдаги халқаро китоб фестивалини юқори баҳолашди

© SputnikМеждународная книжная ярмарка "Книжный фестиваль - 2022"
Международная книжная ярмарка Книжный фестиваль - 2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида россиялик ёзувчиларнинг асарлари тақдимотлари бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ”да ташкил этилган "Tashkent Book Fest - 2022" III халқаро китоб ярмаркасида россиялик ижодкорлар ҳам иштирок этишди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
“Тадбир юксак савияда ўтмоқда. Мен Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Буюк Британия ва бошқа мамлакатлардан таниқли ижодкорлари ва замонавий нашриётларни кўрдим. Ишонаманки, мутолаа маданиятига бўлаётган эътибор янада ортади”, - деди Россия Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Алексей Гатапов.
Ёзувчи китобларга ўзининг “Тэмуджин” асари тақдимони ўтказди. Китоб Чингизхоннинг болалиги ҳақида ҳикоя қилади. Гатаповнинг сўзларига кўра, унинг 9-13 ёшидаги даврларни қамраб 5 та китоб ёзган.
© SputnikКнига Алексея Гатапова “Тэмуджин”
Книга Алексея Гатапова “Тэмуджин”  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2022
Книга Алексея Гатапова “Тэмуджин”
Ярмаркада Россиянинг “Айар” нашриётининг “Якутия” ҳамда “Исповедь исчезнувших” китобларининг тақдимотлари ҳам бўлиб ўтди.
“Якутия ер юзидаги энг совуқ ўлкалардан биридир. Ҳудудларда -67,8 C, -90,04 С даражада совуқ бўлади. Нашриётнинг жамоавий тарзда ёзилган “Якутия” географик асари 5 та: рус, инглиз, хитой, француз ва немис тилларида чоп этилган”, - деди нашриёт ходими Сардана Габишева.
© SputnikКнига “Якутия”
Книга “Якутия”  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2022
Книга “Якутия”
“Исповедь исчезнувших” бу россиялик ёзувчи Нина Дьячковскаянинг автобиографик қиссаси бўлиб, реал воқеалар асосида ёзилган.
“Нина 90-йилларда Тошкентга келади ва паспорт, пул ва бошқа буюмларини йўқотиб қўяди. 10 йил давомида қийинчилик билан ишлаб, қора меҳнат қилади ва ўзини аста-секин тиклай бошлайди. Муаллиф ушбу воқеаларни қизиқарли сюжет асосида ўз асарида яратган. Бугунги тақдимотда кўпчилик Нинанинг ижодига қизиқиб қолди”, - дейди Габишева.
Шунингдек, бошқа хорижий нашриётларнинг янги китоблари, бестселлерлар, болалар учун китоблар, ўқув қўлланмалари, таржима асарлар ва брошюраларнинг ҳам тақдимотлари бўлиб, ярмаркада имтиёзли равишда сотувга қўйилган.
“Tashkent book fest” III Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси 4 ноябрга қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0