https://sputniknews.uz/20221103/rossiya-va-ozbekiston-pul-otkazmalarini-osonlashtirish-ustida-ishlamoqda--markaziy-bank-29698227.html
Россия ва Ўзбекистон пул ўтказмаларини осонлаштириш устида ишламоқда – Марказий банк
Россия ва Ўзбекистон пул ўтказмаларини осонлаштириш устида ишламоқда – Марказий банк
Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда II Халқаро иқтисодий форуми ўз ишини бошлади. 03.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-03T14:50+0500
2022-11-03T14:50+0500
2023-04-05T18:41+0500
иқтисод
марказий банк
пул жўнатмалари
пул
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24768421_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_90a912939b316135f68a5da810910988.jpg
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия россиялик сайёҳлар учун пул ўтказмаларини амалга ошириш шартларини енгиллаштириш устида ишламоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратов Самарқандда II Халқаро иқтисодий форумида маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.Нурмуратов форум чоғида Россиядан келган сайёҳлар учун нақд пулсиз тўловларни осонлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, “Бу иш трансчегаравий пул ўтказмалари ёки тезкор тўловлар йўналишида кетмоқда”, - дея қайд этди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат статистика қўмитаси январь-сентябрь ойларида Россиядан Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони ўтган йилга нисбатан 2,1 баробарга ошиб, 395,1 минг кишини ташкил этганини маълум қилганди. Баҳордан бошлаб россиялик меҳмонлар оқими барқарор ўсиб бормоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24768421_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_474bebe62a5eecef36e4e7fe8f1fa693.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, марказий банк, пул жўнатмалари, пул, россия
иқтисод, марказий банк, пул жўнатмалари, пул, россия
Россия ва Ўзбекистон пул ўтказмаларини осонлаштириш устида ишламоқда – Марказий банк
14:50 03.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Самарқандда II Халқаро иқтисодий форуми ўз ишини бошлади.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия россиялик сайёҳлар учун пул ўтказмаларини амалга ошириш шартларини енгиллаштириш устида ишламоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратов Самарқандда II Халқаро иқтисодий форумида маълум қилди, дея хабар бермоқда
РИА Новости. Нурмуратов форум чоғида Россиядан келган сайёҳлар учун нақд пулсиз тўловларни осонлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, “Бу иш трансчегаравий пул ўтказмалари ёки тезкор тўловлар йўналишида кетмоқда”, - дея қайд этди.
Марказий банк раҳбарининг таъкидлашича, томонлар россияликларга ўзбек миллий валютаси – сўмни ҳатто республикага келгунига қадар ҳам олиш имконини берадиган бундай механизмни ишлаб чиқиш имкониятларини ўрганмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат статистика қўмитаси январь-сентябрь ойларида Россиядан Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони ўтган йилга нисбатан 2,1 баробарга ошиб, 395,1 минг кишини ташкил этганини маълум қилганди. Баҳордан бошлаб россиялик меҳмонлар оқими барқарор ўсиб бормоқда.