Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия ҳарбийлари ЛХРда хорижий ёлланма аскарлардан тузилган иккита ротани яксон қилди

© Sputnik / Кирилл НортонРоссийский военнослужащий, архивное фото
Российский военнослужащий, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2022
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари Купянск йўналишидаги ҳужумларни қайтарди, 130 дан ортиқ украиналик жангари йўқ қилинди.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Россия ҳарбийлари Луганск халқ республикасида хорижий ёлланма жангчилардан иборат иккита ротани мағлуб этди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Украина Қуролли кучлари Купянск йўналишида иккита хорижий ёлланма аскарлар ротаси билан Луганск Халқ Республикасининг Новоселовское аҳоли пункти йўналишида Россия позицияларига ҳужум қилишга уринди. Барча ҳужумлар қайтарилди”, - дейилади вазирлик хабарида.
Иттифоқчи кучлар 130 дан ортиқ жангари ва украиналик ҳарбийларни, учта танкни, иккита жанговар машина ва иккита HMMWV зирҳли автомобилини йўқ қилди.
Бундан ташқари, Красний Лиман (Қизил Лиман) йўналишида Украина Қуролли Кучлари ЛХРдаги Макеевка, Плошанка ва Червонопоповка қишлоқлари йўналиши бўйича учта кучайтирилган батальон билан олдинга силжишга ҳаракат қилди. Рус қўшинлари душманни ўзларининг дастлабки позицияларига қайтарди.
Иттифоқчи кучлар, шунингдек, Киев назорати остидаги Донецк халқ республикаси ҳудудларидаги Терни ва Кировск аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина захираларига зарба берди.
“Душманнинг йўқотишлари 200 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, 120 дан ортиқ ярадорлар, тўртта танк, тўққизта зирҳли жанговар машина ва саккизта техникани ташкил этди”, - дея аниқлик киритган вазирлик.
Эслатиб ўтамиз, Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.
Янгиликлар лентаси
0