https://sputniknews.uz/20221103/qozogistondagi-konda-gaz-otilishi-oqibatida-besh-kishi-halok-boldi-29701974.html
Қозоғистондаги конда газ отилиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди
Қозоғистондаги конда газ отилиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Республиканинг Қорағанда вилоятидаги Ленин конида тўсатдан газ отилиши кузатилган. 03.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-03T16:34+0500
2022-11-03T16:34+0500
2022-11-03T16:34+0500
дунёда
қозоғистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/1b/25701082_0:317:3076:2047_1920x0_80_0_0_9a53388a493e43e7f194fac8e66db08f.jpg
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Қозоғистоннинг Қорағанда вилоятидаги Ленин конида газ отилиши кузатилди. Оқибатда ҳозиргача беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новостига Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий вакили Руслан Иманқулов маълум қилди.“Мавжуд маълумотларга кўра, 3 ноябрь куни тахминан соат 03:00 да (Тошкент вақти билан соат 02:00) Шахтинск шаҳридаги “Арселор Миттал Темиртау” АЖга қарашли Ленин номидаги конда газ дренаж қудуқларини бурғулаш чоғида тўсатдан газ чиқиши юз берган”, - дейилади Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.Қурбонлардан ташқари, яна тўрт киши шифохонага ётқизилган. Жами 100 дан ортиқ ишчи кондан эвакуация қилинган.Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазири Юлий Ильин етиб борган. У фожиани ўрганиш бўйича комиссияга бошчилик қилади.Фавқулодда вазият факти бўйича Қозоғистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “Тоғ-кон ёки қурилиш ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидаларини бузиш” билан жиноят иши қўзғатилган.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/1b/25701082_239:0:2968:2047_1920x0_80_0_0_df6d6bb39ffb1dc52746db278741d197.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, қозоғистон
Қозоғистондаги конда газ отилиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди
Республиканинг Қорағанда вилоятидаги Ленин конида тўсатдан газ отилиши кузатилган.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Қозоғистоннинг Қорағанда вилоятидаги Ленин конида газ отилиши кузатилди. Оқибатда ҳозиргача беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новостига Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий вакили Руслан Иманқулов
маълум қилди. “Мавжуд маълумотларга кўра, 3 ноябрь куни тахминан соат 03:00 да (Тошкент вақти билан соат 02:00) Шахтинск шаҳридаги “Арселор Миттал Темиртау” АЖга қарашли Ленин номидаги конда газ дренаж қудуқларини бурғулаш чоғида тўсатдан газ чиқиши юз берган”, - дейилади Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.
Қурбонлардан ташқари, яна тўрт киши шифохонага ётқизилган. Жами 100 дан ортиқ ишчи кондан эвакуация қилинган.
Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазири Юлий Ильин етиб борган. У фожиани ўрганиш бўйича комиссияга бошчилик қилади.
Фавқулодда вазият факти бўйича Қозоғистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “Тоғ-кон ёки қурилиш ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидаларини бузиш” билан жиноят иши қўзғатилган.