https://sputniknews.uz/20221103/patrushev-qora-dengiz-floti-kemalariga-qilingan-hujumni-terakt-deb-atadi-29693307.html
Патрушев Қора денгиз флоти кемаларига қилинган ҳужумни теракт деб атади
Патрушев Қора денгиз флоти кемаларига қилинган ҳужумни теракт деб атади
Sputnik Ўзбекистон
Ҳужумни террорчилик ҳаракатидан бошқа тарзда баҳолаш мумкин эмас, деди Патрушев. 03.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-03T13:36+0500
2022-11-03T13:36+0500
2022-11-03T13:36+0500
қора денгиз
теракт
ҳужум
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1b/24242874_0:137:2554:1574_1920x0_80_0_0_a7be72ea5c9908255bf3329934c4bd7e.jpg
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Дон ташиш бўйича гуманитар йўлак фаолиятини таъминловчи Қора денгиз флоти кемаларига қилинган ҳужум аниқ террорчилик ҳаракатидир. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев таъкидлади.29 октябрь куни эрта тонгда Киев режими Севастополь акваториясидаги Қора денгиз флоти кемалари ва фуқаролик кемаларига террорчилик ҳужуми уюштирди. Россия Мудофаа вазирлигининг аниқлик киритишича, терактга тайёргарлик кўриш ва Украинанинг 73-Денгиз операциялари махсус маркази ҳарбий хизматчиларининг тайёргарлиги Буюк Британиядан келган мутахассислар раҳбарлигида амалга оширилган.Шундан сўнг, Москва озиқ-овқат бўйича келишувда иштирокини вақтинчалик тўхтатиб қўйди. Бироқ Украина Қора денгиз дон йўлаги ва Украина портлари Россияга қарши ҳарбий амалиётлар учун фойдаланилмаслигига етарли кафолатлар берганидан сўнг, 2 ноябрь куни РФ битимдаги иштирокини қайта тиклади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1b/24242874_8:0:2657:1987_1920x0_80_0_0_e427f2fb3a099b45be5386abd35be47f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қора денгиз, теракт, ҳужум, россия
қора денгиз, теракт, ҳужум, россия
Патрушев Қора денгиз флоти кемаларига қилинган ҳужумни теракт деб атади
Ҳужумни террорчилик ҳаракатидан бошқа тарзда баҳолаш мумкин эмас, деди Патрушев.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Дон ташиш бўйича гуманитар йўлак фаолиятини таъминловчи Қора денгиз флоти кемаларига қилинган ҳужум аниқ террорчилик ҳаракатидир. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев
таъкидлади.
“Россия Украина экспорти учун ғалла битимида иштирок этишга рози бўлди, бироқ Қора денгиз флоти кемаларига қилинган террорчилик ҳужумидан сўнг ундаги иштирокини тўхтатишга мажбур бўлди”, - деди Патрушев МДҲ давлатлари Хавфсизлик кенгашлари котиблари йиғилишида сўзлаган нутқида.
“Гуманитар йўлакнинг ишлашини таъминловчи кемаларга қилинган ҳужумни террорчилик ҳаракатидан бошқа тарзда баҳолаш мумкин эмас”, - деди у.
29 октябрь куни эрта тонгда Киев режими Севастополь акваториясидаги Қора денгиз флоти кемалари ва фуқаролик кемаларига террорчилик ҳужуми уюштирди. Россия Мудофаа вазирлигининг аниқлик киритишича, терактга тайёргарлик кўриш ва Украинанинг 73-Денгиз операциялари махсус маркази ҳарбий хизматчиларининг тайёргарлиги Буюк Британиядан келган мутахассислар раҳбарлигида амалга оширилган.
Шундан сўнг, Москва озиқ-овқат бўйича келишувда иштирокини вақтинчалик
тўхтатиб қўйди. Бироқ Украина Қора денгиз дон йўлаги ва Украина портлари Россияга қарши ҳарбий амалиётлар учун фойдаланилмаслигига етарли кафолатлар берганидан сўнг, 2 ноябрь куни РФ битимдаги иштирокини
қайта тиклади.