Кейинги ўқув йилидан бошлаб ўқитувчиларидан В2 даражадаги сертификат сўралади - ХТВ

© Depositphotos.com / BlazeofgloryУчитель пишет у доски в школе
Учитель пишет у доски в школе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2022
Oбуна бўлиш
Айрим ҳудудларда чет тили фани ўқитувчиларининг умумтаълим мактабларига ишга қабул қилинишида муаммолар юзага келиши ва ўқитувчиларнинг етишмовчилиги кузатилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Янги ишга кираётган чет тили ўқитувчиларига В2 даражадаги сертификат талаби 2023/2024 ўқув йилидан киритилади. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчиси лавозимига ишга қабул қилинаётган номзодлар камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим эди.
Шунга кўра, айрим ҳудудларда чет тили фани ўқитувчиларининг умумтаълим мактабларига ишга қабул қилинишида муаммолар юзага келиши ва ўқитувчиларнинг етишмовчилиги кузатилмоқда.

“Кўплаб мурожаатларни инобатга олиб, шунингдек, мактабларда хорижий тилларни ўқитиш жараёни давомийлигини таъминлаш мақсадида Ҳукумат томонидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган чети тили фани ўқитувчиларининг ишга қабул қилинмаслиги хусусидаги талаб 2023/2024 ўқув йилидан кучга кириши юзасидан топшириқ берилди”, дейилади хабарда.

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчилардан мактабларда таълим сифати ва педагогларнинг билимига белгиланган талабларга тўлиқ жавоб бериш учун ўз устида ишлаш ва малакани ошириш чораларини кўришини сўрамоқда.
Маълумот учун, 2024/2025 ўқув йилидан мактабдаги ҳар қандай чет тили фани ўқитувчиси В2 даражадаги сертификатга эга бўлиши талаб этилади. Ўз навбатида С1 даражадаги халқаро сертификатга эга ўқитувчилар ҳам айни вақтда ойлик иш ҳақларини 50 фоизга ошириш имкониятига эга.
Янгиликлар лентаси
0